Чунки Ҳизбнинг қўпорувчилик, зўравонлик каби моддий куч ишлатиш амалиётларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шундай экан, бунга аъзоликда айбланаётганларга мазкур моддаларни ёпиштириш мамлакат суд-ҳуқуқ тизими учун ҳам ўта катта шармандаликдир. Мирзиёев бошлиқ ўзбек ҳукуматига шуни эслатмоқчимизки, Исломнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиш ёки мусулмонлар манфаатига зид иш қилиш - Аллоҳ ва Росули ﷻга қарши боришдир. Зеро, Ислом ҳар қандай - буниси бўлади, буниси бўлмайди - қабилидаги ажратишларни қабул қилмайди. У бир бутун мукаммал диндир. Демак, эҳтиёт бўлиш лозимки, унинг бир қисмига қарши бориш ҳам, аслида бутун бир Исломга қарши боришдир. Бундай қарама-қаршиликда эса ҳар замонда Аллоҳ ва Росули ﷺга эргашганлар ғолиб бўлишган. Шунингдек, улар бундан кейин ҳам, Аллоҳнинг изни ва ёрдами ила, албатта, ғолиб бўладилар. Мирзиёев бошлиқ ҳукумат Аллоҳ берган фурсатдан фойдаланиб, позицияларини тўғрилаб олса, бу ўзлари учун энг катта ютуқдир. Акс ҳолда, Аллоҳнинг нусрати ила яқинда тикланажак Халифалик давлати олдидаги жавобгарликлари жуда оғир кечади. إلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِن قَبْلِ أَن تَقْدِرُوا عَلَيْهِمْ ۖ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ - “Магар сизлар уларга қодир бўлишингиздан (яъни қўлга тушишларидан) илгари тавба қилган кишилар бўлса, билингизки, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон зотдир”. (Моида:34) Яна шуни ҳам таъкидламоқчимизки, сиз амалда қўллаб, ҳимоя қилаётган дунёвийлик рамзи бўлмиш демократик тузум аллақачон чириб битган. Қолаверса, бузуқ асосга қурилган бу демократик мафкура Ислом оламида, жумладан, бизнинг жамиятимизда ҳам умуман илдиз ота олмаган. Демак, унга ишониш ва тарғиботчи кучларига таяниш узоқни кўра олмаслик, сиёсий жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло дейди: وَمَثَلُ كَلِمَةٍ خَبِيثَةٍ كَشَجَرَةٍ خَبِيثَةٍ اجْتُثَّتْ مِن فَوْقِ الْأَرْضِ مَا لَهَا مِن قَرَارٍ ﴿٢٦﴾ يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ - “Ва ёмон сўзнинг (яъни куфр сўзнинг) мисоли (илдизи) ердан қўпорилган, бир жойда қарор-қўним топмайдиган нопок дарахтга ўхшар. 27. Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур”. (Иброҳим:26-27) Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин 08.07.2024й
Na muncha kuyib pishasiz aka adolat bir kun albatta qaror topadiku axr axr xar bir tomchi yomg'ir be xikmat tushmaydimu axr yerga br sodda Onoxonni qamalishi qanday be xikmat bo'lshi mumkin ALLOH o'zi kifoya qilsin adolatsiz zolimlarga.
лайкни сураб оласанми ярамас хар ким узининг каласи бор нима килишни узи билади.сен кимсан очик чик уртага .эркак булсанг яширин иш килма чик уртага ярамас.
Turkistonuz: Ҳукуматни танқид қилганларга жарима солинади Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали “туҳмат ва ҳақорат” учун жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини таклиф қилди. Мазкур лойиҳа 25 июл куни Жогорку Кенеш сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳага кўра, қонунга амал қилмаган жисмоний шахсларга 100 000 сўм, корхоналарга 200 000 сўм жарима солинади. Аслид бундай чекловлар анча вақтдан бери давом этиб келмоқда. Масалан, 2020 йил ноябр ойидан буён ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдиргани, шарҳ ёзгани ёки баҳам кўргани учун ўнлаб фуқаролар ҳуқуқ-тартибот идораларига сўроққа чақирилиб, устидан жиноий иш очилди ёки жавобгарликка тортилди. Таклиф этилаётган қонун ҳукуматни танқид қилганларни жазолаш учун янада кенгроқ йўл очади. Шу билан бирга ҳукуматни ёмонликдан қайтариб, яхшиликка чақирувчи мусулмонларни таъқиб қилиш учун инконият туғилади. Амалдаги ҳукумат иш бошлаганидан бери ижтимоий тармоқларда ўз фикрлари ёки диний маълумотларини баҳам кўрган юзлаб мусулмонлар жиноий жавобгарликка тортилди. Ўнлаб мусулмонлар экстремизм баҳонасида ҳамон қамоқда қолмоқда. Уларга нисбатан қамоқда ғайриоддий қийноқлар, калтаклашлар, электр токига қўйишлар ва ёпиқ режимда сақлаш каби зулмлар қўлланилмоқда. Маълумки, ҳозирги ҳукумат диктаторлик режимини ўрнатиш йўлидан бормоқда. Дастлаб Садир Жапаров “Ноаниқ ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини имзолади. Қонун кучга кирганидан кейин Жапаров ва унинг ҳукуматини танқид қилган бир қанча фуқаролар ҳибсга олиниб, сўроқ қилинди. Шундан сўнг у блогерлар ва фаоллар билан учрашув ўтказиб, ахборот монополиясини ўрнатишга уринди. Буларнинг барчаси ҳукуматнинг Хитой билан яқин алоқаларига ва унинг коррупцион фаолиятига ҳеч ким қарши тура олмайдиган вазиятни яратиш учун қилинди. Шунинг учун расмийлар биринчи навбатда ғарбпараст сиёсатчиларни ва фаолларни нишонга олди. Чунки Ғарб Қирғизистон-Хитой муносабатларига зарба беришда ана шу кадрларга таяниб келади. Шунингдек, Россия мустамлакачиликнинг айрим жиҳатларида Хитойга ён бераётган бўлса-да, бироқ у Хитойнинг қирғиз ҳукуматини тўлиқ қўлга олишини истамайди. Шунинг учун ички мухолифатни кўтариш каби ўз таъсиридан фойдаланиб, ҳукуматга босим ўтказмоқда. Шу сабабдан ҳукумат иккинчи ўринда россияпараст сиёсатчилар ва кадрларни нишонга олди. Сўнгги пайтларда давлат тўнтариши баҳонасида ҳибсга олинганлар ҳам ўшалардан. Айни дамда ҳукумат ижтимоий тармоқда ўз тарафдорларини топиб, жамоатчилик фикрини шакллантиришга муваффақ бўлган ва ҳукуматнинг коррупцион фаолиятини фош этаётган блогерларга тазйиқ ўтказиш орқали диктаторлик режим сари қадам ташлаётганини яққол кўрсатмоқда. Аммо шуни унутмаслик керакки, диктатура ўзгартириб бўлмайдиган нарса эмас. Аксинча, бу фақат муваффақиятсиз сиёсат натижасида ҳукуматнинг халқни қўрқитишидир. Зеро, халқ катта кучдир, агар у холис раҳбар қўл остида бирлашса, уни ҳеч ким енга олмайди. Буни тарихдан очиқ кўришимиз мумкин. Бунга ҳозир ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Афғон халқи Толибон жамоаси бошчилигида бирлашиб, бутун куфр кучига қарши тура олди. Шундай экан, бундай вазиятдан чиқиш учун халқнинг кучига ва онгли инсонларга эътибор қаратиш керак. Бунинг учун фикрий мунозараларни йўлга қўйиб, халқ онгини ошириш керак. Бу эса Умматнинг ва келажак авлоднинг етук шахслар бўлиб етишишига олиб боради. Тарихда дунё аҳли томонидан тан олинган кўплаб олимлар ва етакчилар мана шундай фикрий мунозаралар остида етишиб чиқишган. Шу билан бирга, Исломда ҳукмдорларни муҳосаба қилиш мусулмонларнинг бурчидир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ، وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ “Сизлардан бирингиз ёмон ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар бунга кучи етмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалбида ёмон кўрсин. Бу иймоннинг заифидир”, дедилар. (Мусулмон ривояти). Ҳадис умумий бўлиб, ҳукмдорларни муҳосаба қилишни ҳам ўз ичига олади. Хулоса қилиб айтганда, қирғиз жамияти ҳукуматнинг диктаторлик режим ўрнатиш уринишларига қаршилик кўрсатиб, халқимизнинг зулмга қарши қаҳрамонлик табиатини мустаҳкамлаши керак. Шу билан бирга, Ғарбнинг мунофиқона иккиюзламачи сиёсатига алданиб қолмай, унга қарши Ислом сақофатини ўрганишимиз, уни янада юксакларга кўтариш учун ўз имкониятларимизни ишга солишимиз керак! Мумтоз Мавароуннаҳрий
Ассалому Алайкум. Биз бу ерда кандайдир илмий бахслар олиб борамиз узимизча хар биримиз шариатнинг билимдонимиз узимизча. Бир биримизни менсимаймиз тогри йол корсатишса унга буйинсуниб у биродарларнинг сафига кошилиш урнига яна бошка йул ахтарамиз. Вахоланки йол аник ва у ягона Аллохнинг шариатига Пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в. суннатига эргашиб пайгамбарлик минхожи остида халифалик давлати тикалабгина нажот топилади. Бу нимаси ахир хар сафар чатга кирсам бахс булаётганини ёки олди кочди гаплар булаётганига гувох боп коламан. Ёки кандайдир сарой муллаларини блогерларни чайнаётган болишади. Улар умматни хак йолидан чалгитади холос эй биродарлар илтимос сизлардан факат тогри тушунинглар силарга берилган умр жуда киска уни хам бефойда бахсларга сарфлаб кейин маломат чекувчилардан болиб колманг. Якинда бир видео корувдим бир одам товук катакдан сойиш учун бир товукни олиб кетади товуклар ва хатто хурозларам унга сукут килишади. Шу видеони кориб бизнинг жамиат коз олдимга келди. Товукларку сукут килди лекин бизи жамият унданам хор ахволда экан бизни жамоадан махалламиздан кимнидир хак ё нохакдан камашса хам унинг ортидан гап килишади бу терорист вахобий хизбий экан деб. Вахоланки узлари умрида бирон марта тирик вахобий хизбий ёки " терорист" билан хамсухбат болмаган кормаганам. Аллохдан коркинг эй халким😢
Хақиқатни айтяпсиз Буларни Оллох билан Пайғамбарлар билан Қуръон билан Ислом билан курашяпти Золим Фиравн сингари булар Фиравн ахли оиласига кирувчи золимлар Оллох буларни тезроқ халок қилсин Бизларга Хилофвтни насиб қилсин