Аллоҳнинг 99 гўзал исмлари // Аллохнинг 99 гузал исм сифатлари:
Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бор. Бас, Унга ўша (исмлар) билан дуо қилинглар!” (Аъроф, 180).
“Аллоҳ - Ундан бошқа (ибодатга муносиб) илоҳ йўқ (бўлган) зотдир. Унинг гўзал исмлари бор” (Тоҳа, 8).
“(Эй Муҳаммад), “Аллоҳга дуо қиласизларми, Раҳмонга дуо қиласизларми, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир”, деб айтинг” (Исро, 110).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёдласа, жаннатга киради. Албатта Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Табароний ва Байҳақийривояти).
Имом Термизий, Ибн Ҳиббон, Табароний, Байҳақий, Ибн Мурадавайҳ ва Ҳокимлар Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан қилган ривоятда юқорида келтирилган ҳадис матнидан сўнг Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми саналган.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳнинг бир кам юзта исми бор. Ким улар билан дуо қилса, Аллоҳ ўша (банда)нинг дуосини ижобат қилади” (Абу Нуайм ва Ибн Мурдавайҳ ривояти).
Ибн Аббос ва Ибн Умар розийаллоҳу анҳумолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилишади: “Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Ўша (исмларнинг ҳаммаси) Қуръонда бордир” (Абу Нуаймривояти).
Абу Нуайм Муҳаммад ибн Жаъфардан қилган узун ривоятда ўша исмлар қайси сураларда келгани айтилган. Масалан, Фотиҳа сурасида бешта (Аллоҳ, Раб, Раҳмон, Раҳим, Молик) ва Бақара сурасида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ўттиз учтаси келгани айтиб ўтилган.
1) Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4) ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6) ас-Салом. 7) ал-Мўмин. 8) ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10) ал-Жаббор. 11) ал-Мутакаббир. 12) ал-Холиқ. 13) ал-Бориъ. 14) ал-Мусаввир. 15) ал-Ғаффор. 16) ал-Қаҳҳор. 17) ал-Ваҳҳоб. 18) ар-Раззоқ. 19) ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24) ар-Рофеъ. 25) ал-Муъизз. 26) ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35) ал-Ғафур. 36) аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42) ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49) ал-Мажийд. 50) ал-Боъис. 51) аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53) ал-Вакийл. 54) ал-Қавий. 55) ал-Матийн. 56) ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61) ал-Муҳйи. 62) ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70) ал-Муқтадир. 71) ал-Муқаддим. 72) ал-Муаххир. 73) ал-Аввал. 74) ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93) ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.
27 апр 2018