Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг топшириғидан сўнг:
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманида бўлиб, “Ҳазорбоғ” ҳудудларидаги қатор маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш ишлари бўйича топшириқ берган эди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ташаббуси билан бугун Денов туманидаги “Янги Ҳазорбоғ” маҳалласида яшаётган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, кам таъминланган ва ногиронлиги бор фуқаролар туман тиббиёт бирлашмаси томонидан махсус тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Ҳазорбоғ” ҳудудларидаги маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ҳам маҳалла-кўй тозалигига ўз ҳиссасини қўшиш учун бел боғлаган. Улар мутасадди раҳбарлар томонидан аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш учун маҳаллани ободонлаштириш ва кўкаламлаштиришга эътибор қаратилганидан миннатдор.
Айни пайтда берилган топшириқлар мутасадди раҳбарлар томонидан бажарилмоқда.
t.me/dthaxboro...
24 сен 2024