Тёмный

Амир Темур мақбараси тарихи | Ko'hna manzillar 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 8 тыс.
50% 1

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Амир Темур мақбараси Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган. Мақбара қурилиши буюк Сохибқирон Амир Темур томонидан 1404 йилда бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган.
Мақбара Самарқанднинг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, XIV аср охирида Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султон томонидан қурилган мадраса ёнида тикланган.
Муҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиёга бўлган харбий юриш вақтида тўсатдан касалликдан вафот этган. Шаҳзоданинг жасади Самарқандга олиб келиниб, ансамблнинг жануб томонидаги айвони орқасидаги даҳмага дафн қилинади. Сўнг Амир Темур шаҳзодага атаб мақбара қуриш ҳақида фармон беради. Шундан кейин даҳма устига саккизёқли бино қурилади.
Амир Темур вафотидан кейин Шоҳруҳ Мирзо Ҳиротни пойтахтга қилиб, ўғли Мирзо Улуғбекни эса Самарқандга ҳоким этиб тайинлайди.
Мирзо Улуғбек буюк бобосига ҳурмат юзасидан ушбу саккиз қирралик мақбарани темурийлар авлоди дафн қилинадиган мақбарага айлантиради.
Мақбара битгач, Амир Темурнинг маънавий устози Мирсайид Бараканинг жасади шу мақбарага кўчирилади ва Соҳибқироннинг бош томонига дафн этилади. Баъзи ривоятларга қараганда, Амир Темур пирининг оёқ томонига дафн қилинишини васият қилган. Мақбарага Мироншоҳ Мирзо, Шоҳруҳ Мирзо, Шайх Саййид Умар, Мирзо Улуғбек ва Улуғбекнинг гўдаклигида вафот этган икки фарзанди - Абдулла ва Абдураҳмонлар ҳам дафн қилинган.
Улуғбек томонидан бинонинг ичи янгидан безатилди, мақбара саҳнига дахмалар қўйилиб, атрофига нафис мармар тошдан панжара қилинди. Мақбарага 1424 йилдан бошлаб, шарқ томонига тақаб қурилган кўп гумбазли галерея орқали кирилади.
Мақбаранинг ғарб ва жануб томонлари ёндош қилиб қурила бошлаган, лекин битмай қолган улкан иморатларнинг тикланиши Мирзо Улуғбек ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келади.
Муҳаммад Султон мажмуасидан фақат пештоқигина сақланган. Бу пештоқ моҳирлик билан ишланган бўлиб, кошинлар билан девор фонида яққол кўриниб туради. Кошинлар орасига бинони қурган уста - Муҳаммад бинни Маҳмуд Исфаҳонийнинг номи ва «Дини жаннат дили покларникидир», деб жимжимадор қилиб ҳадис ёзиб қўйилган. Деворлар безагида гириҳ деб аталувчи геометрик шаклларга асосланиб, нафис қилиб ишланган композиция асосий ўринни эгаллайди. Гумбазда жез, ложувард ва тилла сувлари ишлатилган.
Россия империяси истилоси йилларида мақбара дарвозалари ўғирлаб кетилган. Соҳибқирон Амир Темур мақбарасининг дарвозаларидан бири Лондонда, яна бири Эрмитажда сақланмоқда. Соҳибқирон Амир Темурга тегишли бўлган узук эса Америкадаги «Метрополитен» (Нью-Йорк) музейида сақланмоқда.
Ҳовлининг шарқ томонидаги девор ортида Муҳаммад Султон мадрасасининг қолдиқлари кўриниб туради. Чорсу ҳовлисининг атрофига икки қаватли ҳужралар қурилган.
Мадрасанинг бурчакларида гумбазли дарсхоналар бўлган. Мақбара деворларига зангори, ҳаво ранг ва оқ сирли кошинлар қопланган, бу кошинлар геометрик шаклда терилиб, арабча хат битилган.
Гумбаз остки қисмининг айланаси диаметри 15 м айлана баландлиги 12,5 м. Мақбара ҳилхонасидан гумбаз учигача 36 метрни ташкил этади. Гумбазда ҳаво ранг кўпроқ ишлатилгани учун бу ранг гумбазнинг эгри чизиқли қобирғаларида товланиб, қуёшда ярақлаб, гуё осмонга қадалиб туради. Гумбазнинг усти сирли кошинлар билан қопланган. Муқарнасларида ҳам шундай кошинлардан ҳажми бир-бирига мос қилиб ишланган чиройли нақшлар бор.
Мақбаранинг ташқи гумбази - ёдгорликнинг ташқи қиёфаси янада салобатли ва мақбара ичкариси мўътадил иқлимли бўлишини таъминлаш мақсадида унинг устига иккинчи гумбаз ўрнатилган.
Иншоотнинг қанчалик катта бўлганлигини унинг ғарб томонида битмай қолган мажмуага қараб аниқлаш мумкин. Катта залга қўйилган тўртта равоғдан биттаси сақланиб қолган. Эни 10 метрлик равоқнинг икки томонидан йўлак ўтган. Йўлакнинг шимол томонидан қўш гумбазли икки қаватли бинога, жануб томондан эса галереяга кирилади. Амир Темур мақбарасига шу галереядан ўтилади.
Ҳовли атрофини ўраб турган деворлар икки қаватли безакли равоқларга бўлинган. Ҳовлининг ташқи бурчакларида тўртта минора бўлган. Юқорига кўтарилган сари ингичкалашиб борган минора шарафа билан безатилган.
Кошинлар ҳар бир қаторига бир хил миқдорда кошин плиталар терилган. Улар орасидаги чоклар юқорига кўтарилган сари торайиб боради ва тепасига етиб туташади.
Мирзо Улуғбек даврида мақбарага кириш учун қурилган эшикнинг ёни ва тепалари нафис безатилган. Илгари эшик тепасида: «Бу шавкатли Амир Темурнинг қабри …» деб ёзилган кошинли лавҳа бўлган. Бу плита ҳозир Санкт-Петербургдаги Давлат эрмитажида сақланади. Мақбара ғоятда нафис безатилган. Деворнинг пастки қисмида кўкимтир шаффоф оникс тошидан ишланган изора бор. Оникснинг чоклари кўкимтир тошлар териб безатилган.

Опубликовано:

 

31 янв 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 10   
@azimaxongulomhonova935
@azimaxongulomhonova935 6 дней назад
Жуда ажойиб курсатув бб ди. Купрок шу каби тарихий курсатувлар килинглар . Рахмат ижодкорларга
@akidaakida4037
@akidaakida4037 3 года назад
Макбара ичи жуда чиройли куз камашади .
@haydarovhasan4112
@haydarovhasan4112 Год назад
Juda ham ajoyib! Zur tahlil qildingiz. Alloh avvalo bu inshoatlarni qurdirgan va qurgan lardan rozi bulsin!
@user-vi7ny1is5n
@user-vi7ny1is5n 3 года назад
Гап йук жуда чиройли уз кузим билан икки марта курганман хозир россиядаман менга ухшаб россияда кураётганлар борми
@user-ry6wt5xi6o
@user-ry6wt5xi6o 2 года назад
Мана бизнинг боболаримиз кандай даражада курган, бутун дунени лол колдирган, хозир булса афсус кандай ахволдамиз
@user-ud6ql9nb1t
@user-ud6ql9nb1t 9 месяцев назад
Amir demasdan temur bobomiz dep xurmat bilan gapirmaysizlarmi u kishi kim ediyu biz kim bo'ldik 😢
@user-qs2hl2it6i
@user-qs2hl2it6i 4 месяца назад
Кеча куни водийдан бориб зийорат килиб келлик. Афсус, бобокалонимиз кулга киритган ерларни ушлаб кола олмаган эканда. Шунча Сохиб крон эришган ерлардан хозирда бошка давлатлар, мавжуд.
@oybekqobulov7580
@oybekqobulov7580 3 года назад
Afsus vaqtida qadirlanmagan obidalar. Ayniqsa buhoro.
@avtosalonuz9901
@avtosalonuz9901 3 года назад
Рассия кетувчилар учун салом биз чарез беларусиа оркалии рассияга кетяпиз боришдан патентгача видео қилиб кӯрсатаман кимга қизиқ бӯлса каналимга обуна бӯлингла
@user-qy2qb9xc1k
@user-qy2qb9xc1k 3 года назад
Belorussiya orqali mumkin emas 3yildan5yilgacha ##jazo
Далее
What is going on? 😂 (via haechii_br/IG) #shorts
00:15
СМОТРИМ YOUTUBE В МАЙНКРАФТЕ
00:34
Просмотров 1,1 млн
Amir Temur maqbarasi | Hamsafar 7-son
24:14
Просмотров 9 тыс.
AMIR TEMUR QABRINING OCHILISHI
12:59
Просмотров 60 тыс.