Тёмный

Амир Темур қурган "Дорус саодат" ва "Дорут тиловат" мажмуалари тарихи | Tabarruk ziyoratgohlar 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 1,2 тыс.
50% 1

"Табаррук зиёратгоҳлар" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
Қашқадарё соҳилида жойлашган бу шаҳар 2700 йиллик тарихи давомида нималар кўрмади - сўғдлар асос солди, юнонлару араблардан тортиб, мўғулларгача босиб олди. Вайрон қилинди, бузилди, ёқилди - у эса култепалар аро яна бош кўтариб чиқаверди.
Шаҳар марказидаги «Одина» масжидининг қисмати ҳам шаҳар тарихига жуда ўхшайди...
Бу ерда бир вақтлар, XIV асрнинг бошларида мўғул хони Кебекхон томонидан сарой қурилган. Аслини олсангиз, Қарши шаҳрининг номи ҳам ўша «сарой»дан олинади - мўғул тилида «қарши» сўзи сарой маъносини билдирарди.
Кейинчалик, орадан бир аср ўтгач шайбонийлар авлодининг буюк вакили Абдуллахон II шу жойда масжид қурди. Масжидда ўтган асрнинг 30-йилларига қадар ҳам намоз ўқилди, жума ибодатлари адо қилинди. Айнан ўша даврга келиб шўроларнинг зулми ошгандан ошади ва масжид эшигига қулф осилди.
Шундан сўнг масжид тарихида қора кунлар бошланди. Бир муддат омборхона вазифасини ўтади, кейин эса қамоқхонага айлантирилди. Мустақиллик йилларида қамоқхона бошқа жойга кўчирилди, аммо тарихий обидага эътибор жуда кучли бўлди, деб айтиш қийин. Моддий-маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олиндию, бошқа иш қилинмади.
Ҳаммаси 2019 йилнинг 27 декабрида ўзгариб кетди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказди. Тадбирда ёшлар томонидан Қашқадарёда заргарлар мактабини очиш таклифи берилди. Президент бу таклифни қўллаб-қувватлади ва миллий заргарлик мактабини очиш ҳақида топшириқ берди. Яқинда мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ерда нафақат заргарлар, балки ҳунармандчиликнинг турли соҳаларини кўриш мумкин.
Яна бир эътиборли томони - 2018 йилнинг сентябр ойида Шаҳрисабзда мақом фестивали бўлиб ўтган эди. Кузатишларга кўра, шундан сўнг Қашқадарёга туристлар ташрифи тўрт баробарга ошди. Бу эса ҳунармандчилик ривожига ҳам катта туртки бўлиб хизмат қилди.

Опубликовано:

 

6 апр 2022

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 2   
@samarovfaxriddin5639
@samarovfaxriddin5639 4 месяца назад
😊😊😊
@user-qv8uk5ks3k
@user-qv8uk5ks3k 2 года назад
Узбекистон илм марифит марказидир
Далее