Фарёбда бу йил қизил майиз нархи ўтган йилга қараганда анчайин қимматлашган. Бунга сабаблардан бири Фарёбда қурғоқчилик натижасида ҳосил оз бўлгани ва боғдорлар кўп миқдорда майиз қилолмагани сабаб бўлган.
Бу вилоятнинг аксар аҳолиси боғдорлик билан қадимдан шуғулланиб келади. Айниқса сўнгги йилларда бу ягона кун ўтказиш манбаи бўлиб қолган. Би-би-си мухбири Шафебек Огоҳли Маймана бозоридаги вазиятни ўрганган. Лавҳа Би-би-си Ўзбекнинг Афғонистон ТВ дастури учун тайёрланган.
27 ноя 2018