2001 йили Муҳаммад Солиҳнинг ҳаётига суиқасд қилишга уриниш бўлади. Бироқ Норвегия ҳукумати ва Солиҳнинг дўстлари саъй-ҳаракатлари билан бунинг олдини олинади. Халқаро ОАВ тасдиғига кўра, бу уриниш тўғридан-тўғри Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Терроризмга қарши бошқармаси бошлиғи полковник Ботир Турсунов ва Интерполнинг Ўзбекистондаги департаменти директори полковник Маҳмуд Хаитов томонидан тайёрланган эди.
Муҳаммад Солиҳнинг бу галги ҳикояси шунингдек, Ўзбекистон «Эрк» Демократик партиясига қарши фитналарнинг кучайган даври ва сургуннинг дастлабки даври ҳақида. “Элтуз” нашри “Бегона” фильмининг 12-қисмини тақдим қилади.
13 янв 2020