Тёмный

"Биринчи шеърингизни эслай оласизми?" Олот туманидаги 21-мактаб ўқувчиси саволи 

Uch ildiz Тўлқин Эшбек
Подписаться 15 тыс.
Просмотров 115
50% 1

Маърифатга етакловчи эзгулик йўли
Бухоро вилояти Олот туманидаги 21-мактабда “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасидаги ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир аввалида иқтидорли ўқувчилар Севинч Барноқулова, Қобил Пўлатов, Ҳамроқулова Севинч, Маъруф Ўринов, Сардор Тўймуродов, Фарангиз Юсуповалар “Китоб - инсоннинг олтин қаноти” мавзуида сўз юритгач, атоқли шоирлар Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуфларнинг шеърларидан айтиб бердилар. Жонли ижрода куйланган дилрабо қўшиқлар тадбирга ўзгача кўтаринки руҳ бахш этди.
Бу истеъдодли ўқувчиларнинг айниқса “Баҳру-байт” шеърларини барча бирдек ҳаяжон билан тингладилар.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиб ва шоир Тўлқин Эшбек мактаб ўқувчилари билан очиқ мулоқот ўтказгач, “Ҳақиқий маърифатни, китобхонликни, кийиниш маданиятини, одоб-ахлоқни ҳатто биз ёзувчи-шоирлар ҳам Сиз азиз бухоролик ёшлардан ўргансак арзир экан!” деган сўзлари мактаб ўқувчиларига ўзгача ғурур бахш этди.
- Китобга ошно инсон маънан етук бўлади,- деди Тўлқин Эшбек.- Президентимиз Шавкат Мирзиёев алоҳида таъкидлаганидек, “Китоб ўқиган, ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди. Унинг кучи билимида бўлади. Шунинг учун ҳеч кимни писанд қилмайди. “Катталар”га хушомад қилмайди. Унинг билими бор, илми бор. Мана нима учун китоб ўқинглар деймиз. Китоб ўқисангиз савол беришни биласиз”. Давлатимиз раҳбари томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биттаси айнан китобхонликка қаратилган бўлиб, у ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилгани яхши маълум. Зотан, китоб мутолааси муҳимлиги, ёшлар орасида буни тарғиб қилиш лозимлигини изоҳлашга ҳожат йўқ. Инсон тафаккури ва билимининг асосий манбаи китобдир. У инсонни комиллик сари етаклайди, савияси ва дунёқарашини бойитади, нутқини такомиллаштиради. Ёшлар аввало китоб ўқишга, ундан маънавий лаззат олишга ўрганиши зарур. Бадиий асарларни қанчалик чуқур ўргансангиз, шу қадар маънавий юксакликка эришаверасиз. Айтайлик, ёзувчи Ёвдод Илёсовнинг “Сўғдиёна” романида қадимда юртимизга қандай босқинчилар бостириб келганлари ҳақида қизиқарли маълумотлар баён этилган. Она тилимиз жилоларини атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Тил ва эл” илмий бадиасидан ва шоир Эркин Воҳидовнинг “Сўз латофати” китобидан ўқиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Юртимиз истиқлоли йилларида бетакрор маънавиятимиз ҳақидаги энг ёрқин ва теран фикр-мулоҳазалар ана шу асарларда ўз ифодасини топган. Бу асарларни том маънода замонамиз маънавиятининг гултожи десак арзийди. Маънавий бойликларимизни асраб-авайлаш ва ёш авлод қалбига жо этиш учун аввало уларнинг мазмун-моҳиятини теран англамоқ зарур. Бу асарни қанчалик чуқур ўргансангиз, шу қадар маънавий юксакликка эришавераверасиз.
Бебаҳо маънавий хазинамиз - халқ мақоллари ҳақида сўз юритишдан илгари “Ўзбек халқ мақоллари” китобини ўқиб кўриш, бу борадаги билимларни бойитиш талаб этилади. Асрлар давомида миллий қадриятларимиз, бебаҳо маънавий бойликларимизни асраш ҳамда ривожлантиришда адабиёт, айниқса, халқ оғзаки ижодининг ўрни жуда катта бўлган. Эртаклар, достонлар замирида асосан миллий ўзликни ифода этувчи, қадриятларимизни қадрловчи ғоялар мужассам эканини изоҳлашга ҳожат йўқ. Ўзбек халқ мақоллари ҳам битмас-туганмас маънавий хазина ҳисобланади.
Ёшлар албатта ёши улуғ кишилардан ибрат олиб улғаядилар. Катта ҳаёт тажрибасига эга нуронийлар суҳбатига қулоқ тутсангиз, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов, Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Худойберди Тўхтабоев, Тоғай Мурод, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Хуршид Дўстмуҳаммад каби ўнлаб атоқли ёзувчи-шоирларнинг асарларини такрор-батакрор ўқиганлари ҳақида мароқ билан сўзлайдилар. Уларнинг дунёқарашлари, савиялари, нутқ ва муомала маданиятлари ҳам шунга яраша бўлади.
Тадбирда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти 1-проректори Файзулло Ҳамидов мазкур мактаб билан доимий ҳамкорликда амалга оширилаётган ўқув ва тарбиявий ишлар кўлами ҳамда истиқболдаги режалари ҳақида сўз юритди.
Мактаб директори Ориф Вазиров ва Насиба Элмуродова, Норбой Ўринов, Рисолат Элмуродова каби жонкуяр ўқитувчилар мактабда “Беш ташаббус” асосида ўқувчиларни ҳар томонлама камолга етказиш ҳаёт тақозосига айлангани ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.
Мактаб ўқувчиларини қизиқтирган саволларга Тўлқин Эшбек атрофлича жавоб бергач, мактаб кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдим этилган китобларни туҳфа этди.
Тадбир сўнггида Тўлқин Эшбек ва Файзулло Ҳамидов мактаб боғига арча кўчатларини ўтқаздилар.
Садоқат БЕШИМОВА,
Бухоро вилояти Олот туманидаги
21-мактаб ўқитувчиси.
2024 йил 24 апрель.

Опубликовано:

 

20 окт 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 1   
@SvgshsvzhshzVagcdudbdus
@SvgshsvzhshzVagcdudbdus 5 месяцев назад
Zoʻr bu sher menga yoqdi
Далее
Paint Projects
00:17
Просмотров 1,3 млн
Борщ в стиле высокой кухни!
00:57
skibidi toilet multiverse 042
20:57
Просмотров 4,6 млн
Ustozimga ta'zim
1:29
Просмотров 1,4 тыс.
Paint Projects
00:17
Просмотров 1,3 млн