Тёмный

Бухородаги «Бухоро Варнет» корхонаси. Ҳозирги кунда у замонавий агросаноат мажмуасига айланмоқда. 

Najot_Tomchi
Подписаться 3,4 тыс.
Просмотров 5 тыс.
50% 1

Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси. Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилда бу ерга келганида иш энди бошланган эди. Ҳозирги кунда у замонавий агросаноат мажмуасига айланмоқда.
Аввал бу ерда фақат иссиқхона бўлган бўлса, эндиликда унинг ёнида ўқув маркази, лаборатория ҳамда иссиқхоналар учун конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилмоқда. Яъни, замонавий иссиқхоналар учун нимаики керак бўлса, шу ерда тайёрланади.
Давлатимиз раҳбари бу галги ташрифи чоғида мазкур мажмуанинг янги имкониятлари билан танишди.
- Иссиқхоналар билан шунча йилдан бери шуғулланяпмиз, лекин профессионаллар йўқ эди. Энди бу йўналиш янги сифат босқичига чиқяпти, - деди Президент.
Бухоро вилоятининг кўп ерлари шўрхок ва қумлоқ, сув эса танқис. Бундай жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун гидропоника усули жуда қулай. Шу боис 2018 йил 10 июлдаги Президент қарори билан «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган эди. Бу зона учун Жондор, Когон, Пешку, Ромитан ва Бухоро туманларидан 3 минг гектар ер ажратилди. Тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилиб, кластер тизимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш учун кенг шароит яратилди.
«Бухоро Варнет» корхонаси ҳам ана шу имкониятлар самараси. Лойиҳанинг умумий қиймати 120 миллион доллардан зиёд бўлиб, бу маблағнинг ҳаммасини тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ташкил этади.
Бугунги кунгача 10 миллион доллар ташқи инвестиция ўзлаштирилиб, 13 гектар майдонда иссиқхона қуриб битказилди, 260 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Яна 17 гектарда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Ўтган йили қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 миллион долларлик экспорт қилинган. Жорий йилда 26 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган.
Корхона учун қарийб 113 гектар ер ажратилган бўлиб, тўлиқ ишга тушганда йиллик қуввати 33,8 минг тонна бўлади, жами 2 мингга яқин иш ўрни яратилади.
Президент 2020 йил 12 декабрь куни Хоразм вилоятида бўлганида йирик иссиқхоналар ҳузурида ўқув маркази очиб, шу йўналишга қизиққан тадбиркорлар ва ёшларни тайёрлаш кераклигини таъкидлаган эди. Давлатимиз раҳбари «Бухоро Варнет» корхонасида ташкил этилган шундай марказни кириб кўрди.
- Бу тизим нима учун муҳим? Биринчидан, ёшларимизга ривожланган мамлакатлар мутахассислари онлайн режимда дарс беради. Иккинчидан, иссиқхоналар учун зарур материаллар маҳаллийлаштирилади. Энг муҳими, бозор талабига мос маҳсулот ишлаб чиқарилади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда 2021 йил учун Бухоро вилоятида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди. Барча лойиҳалардан кўзланган ягона мақсад - аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини оширишда қишлоқ хўжалигини драйверга айлантириш.

Опубликовано:

 

24 сен 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 13   
@asadbekkenjayev2901
@asadbekkenjayev2901 7 месяцев назад
Зур жой экан ташкил килганларга катта рахмат
@tomchi5590
@tomchi5590 6 месяцев назад
Саломат булинг
@mamuramamura4231
@mamuramamura4231 23 дня назад
Варнетдан гуллар учун торф тупроғини олган эдим.У аввал помидор экиб фойдаланилган тупроқ экан,помидорни эски қолдиқлари хам турибди.Ёлғончилар фойдаланиб бўлинган тупроқни сотиб туришибди,номардлар.
@НаргизаКамилжонова
@НаргизаКамилжонова 6 месяцев назад
Телефони борми шу богни?
@tomchi5590
@tomchi5590 6 месяцев назад
Йук
@tomchi5590
@tomchi5590 6 месяцев назад
Соат 8 дан 22 гача ишлайди
@ШохистаАлимовна
@ШохистаАлимовна 6 месяцев назад
Шу жойни номер телефон йукми хеч кимга
@baxtiyorbotirov1239
@baxtiyorbotirov1239 Год назад
Шу жойнинг лакатяси керак
@tomchi5590
@tomchi5590 Год назад
Рометанни йулида
@jonibekurinov9611
@jonibekurinov9611 4 месяца назад
Xarkun ishlaydimi
@ЖасуртогоХайитов
@ЖасуртогоХайитов Месяц назад
Ха харкуни
@MurodIsoqov-m2g
@MurodIsoqov-m2g Год назад
Shu joyni lakatsiyasi kerak
@tomchi5590
@tomchi5590 6 месяцев назад
Бухоро Рометан йулида
Далее
Истории с сестрой (Сборник)
38:16
4 YEAR SIBLING DIFFERENCE! 😭 #shorts
00:11
Просмотров 15 млн
🌭 BBQ Chili Dog Skillet #Shorts
00:36
Просмотров 3,2 млн
"Varnet" O‘zbekiston - Turkiya qo‘shma korxonasi
2:36
BUXORODAGI BATANIKA BOĞI #VARNET
18:44
Просмотров 4,3 тыс.
Истории с сестрой (Сборник)
38:16