Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасида жойлашган маҳалла аҳли Шавкат Мирзиёев ваъдаси ва кўрсатмаси билан қурилиши бошланган парк ҳудудини кўп қаватли турар-жой қуриш мақсадидаги инвесторлар эгаллаб олганини айтмоқда.
Ҳали Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси билан пойтахтнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов 2016 йил 8 ноябрида бу майдонда маҳаллий аҳоли учун маданият ва спорт боғи ташкил этиш тўғрисида қарор чиқарган.
2016 йил 11 ноябрь куни эса Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протоколи билан 1,5 гектарга тенг бу майдон 2017 йил 1 майига қадар қуриб битказилиши кўзланган маданият ва дам олиш паркларидан бири сифатида Манзилли дастурга киритилган.
Аммо 2017 йил февралида бу ердаги парк қуриш ишлари бир йилдан кўпроқ муддатга тўхтаб қолган.
2018 йил январида эса шаҳарнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ерни кўп қаватли турар-жой мажмуаси қуриш учун “Silk Road Group Investment” МЧЖга бериш ҳақида қарор чиқаради.
Маҳаллий аҳоли 2018 йил ёзида бу қарордан норозилик билдирган ва ўша йилнинг июль ойида Тошкент шаҳар прокуратураси пойтахт ҳокимлигига протест йўллайди ва янги ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев ерни “Silk Road Group Investment”дан олиб қўйиш бўйича қарор чиқаради.
2018 йил август ойида Миробод ҳокимлиги аҳолига мазкур майдонда парк қурилиш режалаштирилаётганини билдирган.
Кутилмаганда, 2018 йил 29 октябрь куни парк учун мўлжалланган майдонни уч ой аввал аҳолига қайтаришга ёрдам берган шаҳар прокуратураси майдонни “Silk Road Group Investment” компаниясига қайтариб беришни сўраб, яна пойтахт ҳокимлигига мурожаат қилган ва ҳокимлик 1 ноябрь куни шундай қарор чиқарган.
Яна ернинг эгасига айланган компания атрофни ўраб олиб, “Murad Buildings” ҳамда “BI Group” ҳамкорлигида ташкил этилган "NRG" компаниясига кўп қаватли турар-жой мажмуаси қуриш бўйича буюртма берилган.
2020 йил бошида қурилиш ишлари бошлаб юборилади.
Би-би-си билан суҳбатлашган аҳоли шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 1 ноябридаги қарори ноқонуний эканини таъкидлайди.
Улар ҳокимлик қарорини бекор қилиш учун судга арз қилганлар. 19 август куни Тошкент шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилган навбатдаги иш ҳам аҳоли фойдасига ҳал бўлмаган.
Одамлар президент ваъдаси ва кўрсатмаси асосида олинган қарорлар катта таъсир кучига эга шахслар фойдасига бекор бўлиб кетаётганидан таажжубда эканини айтади.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
Instagram: / bbcuzbek
Telegram: t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
20 авг 2020