Гипоспадия нима?
Гипоспадия - бу туғма нуқсон. Сийдик чиқариш канали остининг ёриқ бўлиши, шу соҳанинг қуйи қисмида ҳомила шаклланаётган даврда бузилиш рўй бериши, сийдик чиқариш канали (уретра)нинг такомиллашмай қолиши. Бунда уретранинг ташқи тешиги олат бошига эмас, балки олат тагига, ёргоққа ёки оралиққа очилган бўлади, сийдик ана шу тешикдан чиқади. Бу тешикдан то олат боши оралиғигача бўлган тортмоқлари олатни вергулсимон ёки ўроқсимон шаклда тутиб туради ва бу ҳолат бола ўсган сайин кучаяверади.
Гипоспадия боланинг 6 ойлик пайтидан бошлаб жарроҳлик йўли билан бартараф этилади. Акс ҳолда, бола жимога яроқсиз бўлиб, бепуштликка олиб келади. Бундай ҳолатларда жарроҳлик амалиёти қанча барвақт қилинса, шунча яхши.
Гипоспадия ҳақида Болалар миллий тиббиёт маркази урология бўлими мудири Зафар Абдуллаев батафсил сўзлаб беради.
Гипоспадия бўйича батафсил Шифокорнинг телеграм каналида : t.me/drhypospadiologist
📍Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 294.
📲 (95)341-00-03
31 май 2023