Денов тумани “Нурли манзил” маҳалласида “Денов олтин дон” МЧЖ нинг лойиҳа қиймати 14,3 млрд сўм бўлган, йилига 22 минг тонна донни қайта ишлаш қувватига эга ун ишлаб чиқариш заводи фаолиятини бошлади. Лойиҳа доирасида 50 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, замонавий асбоб-ускуналар Туркиядан келтирилган.
Заводнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, донни қайта ишлаш ва ун ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Шундан сўнг завод ҳудудида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. Унда дала четларидан самарали фойдаланиш, янги технология асосида қулупнай, брокколи, гилос ва пистанинг воҳа иқлим шароитига мос навларини етиштиришни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
22 сен 2024