"Миллий география" кўрсатуви
"Дунё бўйлаб" телеканали
Халқ куй ва қўшиқларида биз тушунтириб бўлмайдиган қандайдир сеҳр борга ўхшайди. Унда одамни ўзига ниҳоятда ўзига жалб қиладиган сеҳр мавжуд. Балки шунинг учундир йиллар ўтсада бу сеҳр бизни ўзига жалб қилаверади, эшитишдан чарчамаймиз. Халқ оғзаки ижодида одам ўз дардларини куйлайди. Шунинг учун ҳам дилга яқин дейишади, балки шундайдир. Куй ва қўшиқлар, лапарлар бари авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллатимизнинг бебаҳо бойлигидир. Зоминда турли миллат вакиллари истиқомат қилишади. Улар миллий анъаналари қатори ота-боболардан мерос достонларни куйлашда давом этмоқдалар. Бир эшитиб кўринг, Зомин қишлоқларининг бирида истиқомат қилувчи Абдурашид аканинг овози Зомин тоғлари узра янграмоқда. Сойнинг шилдираб оқаётган зилол сувлари ҳам гўёки у айтаётган оҳангга ҳамоҳангдир.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
27 авг 2024