Тожикистон Ички ишлар вазирининг Президент Эмомали Раҳмонга атаган шеъри қўшиқ бўлди. "Миллат пешвоси" деб номланган қўшиқни Тожикистондаги машҳур хонандалар ижро этган. Уларнинг орасида эстрада юлдузи Шабнам Сурайё ҳам бор.
Арзийсан деб хитоб қилинадиган қўшиқ матнини Нихоний тахаллуси билан шеърлар ёзувчи Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ёзган.
Қўшиқда миллат раҳнамоси Эмомали Раҳмон замонамиздаги шоҳларнинг шоҳи деб улуғланади.
Хонандалар Президент туфайли тожикистонликлар тинчлик ва осудаликда умр кечираётганини айтишади.
Унинг фуқаролар урушига барҳам бергани эсланади.
Тожикистонда Президент Эмомали Раҳмоннинг шахсини улуғлаш одатий ҳолга айланган.
Миллат раҳномаси мақомига эга бўлган Раҳмон умрининг охиригача Президентликка сайланиши мумкин.
Яқинда Президент китобларининг аудия шакли Тожикистон радиоларининг олтин фондига киритилди. Энди радиоканалларда Президент китоблари ўқиб эшиттирилади
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
23 авг 2024