Тёмный

Имом Аъзам Мазхаб йўли. Таҳорат фарзлари. | устоз Ислом қори ᴴᴰ 

Tolib Media
Подписаться 75 тыс.
Просмотров 2 тыс.
50% 1

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло айтади:
“Эй имон келтирганлар, қачон намозга турсангиз юзларингизни ва қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни ҳам тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида, 6).
Таҳоратда қайси аъзолар ювилиши лозимлиги мана шу оятдан олинган. Жумладан, ҳанафий мазҳаби уламолари мазкур оятдан келиб чиқиб, таҳоратнинг тўртта фарзи борлигини айтишган.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло бандаларига таҳоратнинг шартларини баён қилиб, агар бетаҳорат бўлсалар, намоз ўқишдан олдин таҳорат қилишлари лозимлигини таъкидламоқда. Кимнинг таҳорати бўлса, намоз ўқишдан олдин таҳоратни янгилаб олиши мустаҳабдир.
Зайд ибн Аслам ушбу оятни “агар уйқудан уйғониб, намозга турсангиз...” деб изоҳлаган. (Молик, Ибн Жарир ва Ибн Мунзир ривояти).
Таҳорат ювиш ва масҳ тортишдан иборат. Унда учта аъзо (юз, қўл, оёқ) ювилади ва бошга масҳ тортилади. Ювиш аъзоларда сувни оқизишдир. Масҳ эса аъзони нам қўл билан силаш. Таҳоратда аъзолардан камида икки ёки уч томчи сув оқиши шарт. Агар худди ёғ суртган каби аъзоларидан сув оқмаса, бундай таҳорат тўғри бўлмайди.
Агар қор билан таҳорат қилса ва аъзоларидан бирон томчи сув оқмаса, унинг таҳорати тўғри бўлмайди. Қор билан таҳорат қилганда ҳам икки ёки уч томчи сув оқиши керак. Акс ҳолда ювилган эмас, масҳ тортилган бўлади.
Юқоридаги оятдан таҳоратнинг фарзи тўртта[1] эканини билиб оламиз. Улар:
1. Юзни ювиш;
2. Қўлни тирсаклар билан қўшиб ювиш;
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4. Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.
Таҳоратда мазкур тўрт аъзони ювиш фарз қилиниши беҳикмат эмас. Айнан шу аъзолар энг кўп кир бўлади.
Таҳоратда мазкур тўрт аъзони бир марта ювиш фарз. Чунки оятда такрор маъноси йўқ. Икки ва уч марта ювиш суннатдир.
Таҳоратда ювиш фарз бўлган бирон аъзо ювилмаса ёки чала ювилса, таҳорат қилинмаган ҳисобланади. Шу сабаб бу тўрт аъзони ювишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Энди таҳоратнинг ушбу тўрт фарзини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
1. Юзни ювиш.
Юзнинг чегараси ҳақида ривоят йўқ. Фақиҳ уламолар луғатлардан фойдаланиб унинг чегарасини белгилаганлар. Ибн Масъуд Косоний “Бадоеъ”да бу саҳиҳ чегара эканини айтган.
Юзнинг узунасига чегараси бошнинг соч чиққан жойидан ияк остигача, кенглиги икки қулоқ юмшоғининг орасигача бўлган жойдир. Баъзи уламолар қулоқнинг ички тарафи юздан, ташқи тарафи бошдан саналади, дейишган.
Юзнинг чегарасини белгилашда мазҳаблар орасида турлича фикрлар бор. Сабаби юз бош ва бўйин билан чегарадош бўлиб, унинг маълум ҳудуди йўқ. Шу сабаб юзни тўлиқ ювиш, бироз белгиланган чегарадан ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Таҳоратда икки кўз ичига сув киргизиш вожиб эмас. Чунки кўзнинг ичи юздан ҳисобланмайди. Бу иш бандага қийинчилик туғдиради. Устига-устак таҳоратда доимий кўзига сув киргазганлар кўзи ожиз бўлиб қолганлари ҳақида ривоятлар бор[2].
Юз ювилаётганда кўз очиш ҳам, қаттиқ юмиб олиш ҳам керак эмас, балки кўз енгил юмиб турилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар бошнинг олд қисмида соч бўлмаса, яъни тепакал бўлса, бошнинг соч тўкилиб кетган қисмига сув етказиш шарт эмас.
Икки лаб, буруннинг ташқи қисми, қош, киприк, мўйлаб, чаккадаги туклар ҳам юздан ҳисобланади. Лаб ўртасидан пастга қараб ўсадиган юнг ҳамда соқолнинг юз қисмидан чиққан жойларини ҳам ювиш фарз. Лаб юмилганда ташқарида қолган қисми юздан, ичкаридагиси эса оғиздан ҳисобланади.
Агар мўйлаб узун бўлса, унинг остига сув етказиш шарт эмас. (Аслида мусулмон эркаклар мўйлабни узун қилиб ўстиришлари мумкин эмас, балки уни қисқартириб ёки таги билан олиб юриш керак).
Сийрак соқол остига сув етказиш шарт. Агар соқол юз териси кўринмайдиган даражада қалин бўлса, соқол хилол қилинади. Қалин соқолни хилол қилиш суннат. Агар қалин соқол остига сув етказиш вожиб бўлганида, бу нарса бандаларга машаққат туғдирарди. Худди бошни ювиш лозим бўлмаганидек, қалин соқол остига сув тегиши ҳам шарт эмас.
Абу Ҳанифа ва Зуфарлардан ривоят қилинишича, агар соқолнинг учдан ёки тўртдан бирига[3] масҳ тортса[4], яъни хилол қилса, жоиз. Бундан камини хилол қилиш жоиз эмас.
Ҳанафий ва моликийларга кўра, соқолнинг юз доирасидан ташқарига чиқиб, осилиб турган қисмини ювиш шарт эмас. Сабаби у ювиш фарз бўлган чегарадан чиқди. Энди у юздан ҳисобланмайди[5].

Опубликовано:

 

3 июн 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 6   
@user-vh2me8xg9q
@user-vh2me8xg9q Месяц назад
Ассалому алейкум ва рахматуллох,бу домлани биринчи куриб,эшитишим,Аллох рози булсин домладан,жуда хам фойдали амри маьруф.
@user-wx3bq6or4j
@user-wx3bq6or4j Месяц назад
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته جزاك الله
@LazzizXurshid
@LazzizXurshid Месяц назад
🤲🤲🤲🤲
@Karimov-re1ve
@Karimov-re1ve Месяц назад
Оллох Рози болсин дарсилар давоми болсин.
@jangabayeshmuratov3555
@jangabayeshmuratov3555 28 дней назад
Islomjon,sizni birinchi kùrishimiz.Masjid nomi,ajdodlaringiz va ùzingiz haqingizda batafsil ma'lumotlar bersangiz.Umringiz zièda va yanada barakatliroq bùlsin,Ilohim.❤🎉😊
@user-yk7tk4qn7o
@user-yk7tk4qn7o Месяц назад
ma sha Allah!!!!
Далее
Boots on point 👢
00:24
Просмотров 1,2 млн
I Missed With The Bottle😂
00:12
Просмотров 2,5 млн
Cat Corn?! 🙀 #cat #cute #catlover
00:54
Просмотров 9 млн
Savollarga Javoblar G'aybulloh domla 16.03.2024y
26:41
Просмотров 153 тыс.
Boots on point 👢
00:24
Просмотров 1,2 млн