- MUSLIMA SOLIHA -
🔴 Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни RU-vid, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
⛔ ЁЗИБ ҚЎЙГАНИМИЗГА ҚАРАМАЙ, БИЗНИНГ ҲАҚҚИМИЗНИ ЕБ
КАНАЛИМИЗНИ ПУЛЛАЁТГАН, УНГА ШАРИАТГА ЗИД РEКЛАМАЛАРНИ ЖОЙЛАБ МУСУЛМОНЛАРГА КЎЗ ЗИНОСИНИ ҚИЛДИРИБ ПУЛ ТОПАЁТГАНЛАР ЎҒРИЛАР! ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРИБДИ ҲИСОБИНИ ҚИЛИБ ТУРИБДИ!
🔴 Энг қисқа дуо бу бир сўздан иборат бўлган дуо бўлиб, у أَسْتَغْفِرُ الله “Астағфируллоҳ”дир. “Аллоҳим ўзингдан кечиришингни сўрайман!” деган маънони беради. Ушбу дуо инсон қалбига осудалик сўраб, ўз дуоларининг Буюк Зот томонидан қабул қилинишини тилаб ўқилади айтилади.
Биз бандалар доимо катта ва кичик гуноҳларни ўзимиз билиб ва билмай қиламиз. Бироқ Оламлар яратувчиси инсонларнинг гуноҳлардан фориғ бўлишининг йўли сифатида ушбу дуони марҳамат қилган.
Аллоҳ Қурони Каримда шундай дейди: “Ҳақиқатда, Аллоҳ тавба қилувчилар ва покланувчиларни севади” (“Бақара” сураси, 222-оят).
Ўз қилмишларимиздан виждонимиз қийналиб, қалбан озор чекканимизда ушбу дуони такрорласак, истиғфор айтсак енгиллик бўлади. Дуонинг қисқалиги, уни бир неча бор қайта такрорлашни осонлаштиради. Қанчалик кўп истиғфор айтилса, руҳ шунчалик енгилликни ҳис этади.
Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилади:
من أكثر الاستغفار جعل الله له من كل هم فرجا ومن كل ضيق مخرجا ورزقه من حيث لا يحتسب
“Кимки кўп истиғфор айтса Аллоҳ унинг мушкулини осон қилади. Ўзи кутмаган томондан мукофотлайди” (Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Моджа, Ал Ҳаким, Ал Байхақий ва бошқалар).
__________________________________________________________
- МУСЛИМА СОЛИҲА -
Намоз, Зикр, Дуо, Истиғфор, Рўза, Islom dini, Namoz, Zikr, Duo, Istig'for, Ro'za, Ислом
дини
28 ноя 2020