Куз-қиш штаби фаолияти | Учқўрғон
Учқўрғон туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни вақтида бартараф этиш, мавсумда аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган узлуксиз навбатчилик штаби қизғин иш жараёнида
Штабнинг асосий вазифаси - аҳолидан келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан ечиш чора- тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
Истеъмолчилар туну кун 69 462 22 98; 69 462 12 52 рақамлари билан боғланиб, мавжуд муаммоларга ечим топишмоқда.
Ҳозирда барча коммунал соҳадаги авария гуруҳлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Медиа Департамент
16 дек 2022