Тёмный

Мазкур видеороликда ўсимликларни қишки мавсумда тўғри парваришлаш борасида сўз юритилади. 

Bahor Gullari
Подписаться 15 тыс.
Просмотров 6 тыс.
50% 1

Ўсимликлар нимани ва қандай ҳис қилади?
Ўсимликларни пассив, деб ўйлаганлар адашади. Ўсимликларга хос бўлган турли хил реакциялар мавжуд: настиа (атроф-муҳит шароитларининг ўзгаришига боғлиқ моторик реакциялар), нутациялар (суянчиқ излаш фаолияти) ва тропизмлар (гормонлар билан тартибга солинадиган ўсиш реакциялари: аукцинлар, гибеллинлар ва бошқалар.). Реакциялар тез ва секин бўлади. Тез реакцияга мисол қилиб, “уятчан мимоза” ёки турли йиртқич ўсимлик баргларининг ёпилишини олиш мумкин; ўсимлик томонидан ёруғликнинг ўзгариши (гул соати) туфайли гуллар секин очилиши ёки ёпилиши мумкин. Ўсимликлар нимани ва қандай ҳис қилади? Ўсимликлар, шунингдек ҳайвонлар ёруғликнинг ўзгаришига (фототропизм, никтинастия, фотонастия), тегишига (сейсмонастия), ҳароратнинг ўзгаришига (термонастия) ва муҳитнинг кимёвий таркибига (химотропизм) жавоб беради. Умуман ҳар қандай организмнинг ҳаётий фаолияти ва айниқса ташқи муҳитдаги ўзгаришларга жавоб бера олиш қобилиятига боғлиқ. Барча ўсимлик тизимларининг мувофиқ ҳолда ишлашини нималар таъминлайди? Ҳайвонлар бунинг учун нейроҳуморал тартиб мавжуд. Ўсимликларда ҳам ана шундай ўхшаш хусусият бор: уларнинг ҳаётини гормонлар (ауксинлар, гиббереллинлар, ситокининлар, этилен, абссисик, ясмин ва салицил кислоталар, брассиностероидлар, қисқа пептидлар) ва хлор ионларининг чиқувчи оқимида ҳосил бўладиган таъсир потенциаллари таъминлаб туради. Ўсимликларнинг мияси борми? Ўсимликларда нерв системасини ўзининг тузилиши ва боғланиш хусусиятлари билан нерв системасини эслатадиган ғумбаксимон аъзолар мавжуд. Дарвин "переферия қисмларнинг ҳаракатини йўналтириш қобилиятига эга илдиз учидаги ҳаракат, паст даражада ривожланган ҳайвонлар миясининг фаолиятига ўхшайди, десак асло муболаға бўлмайди", деган. Ўсимликларда мия тананинг олд учида жойлашган, ҳислар ва таассуротларни қабул қилиб, ҳаракатларни йўналтиради. Халқаро нейробиологлар йиғилиши 2005 йилда Флоренция бўлиб ўтди, унда ўсимликларда асаб тизимининг шаклланиши учун масъул генлар ҳайвонларникига ўхшаши эътироф этилди, шунингдек, синапслар, глутамат рецепторлари, постсинапслари G-бох оқсиллари ҳайвонларни билан бир хиллиги исботлаб берилган. Олинган маълумотларга асосланиб, ўсимликлар илдизини ўзига хос асаб тизими сифатида қабул қилсак бўлади. Аммо мазкур тизимлар фаолияти ва мустаҳкамлиги ҳайвонларникига нисбатан анча кам ўрганилган. Ўсимликлар қандай мулоқот қилади? Баъзи одамлар ўсимликлар суҳбат, мусиқа ва инсон эътиборини тушунишади деб ўйлайдилар. Ўсимликлар, эҳтимол, инсон тилини тушунишмаса-да, лекин улар ўз атроф-муҳитидан яхши хабардор. Улар нафақат танасининг барча тузилмалари ишини мувофиқлаштиришга, балки бир-бирлари билан мулоқот қилишга ҳам қодир. Улар шунингдек, учувчан моддалар ёрдамида хавф ҳақидаги маълумотларни яқинларига узатишлари мумкин ва кўршапалаклар каби эхолокациясидан фойдалана оладилар. Шимолий Австралиядаги Перте университетининг бир гуруҳ биологлари Британиядаги Бристол университетидаги ҳамкасблари билан олиб борган тадқиқотга кўра, ўсимликлар товуш чиқаришлари мумкинлиги исботлаб берилди. Бунга ҳашаротларни ўрганишда қўлланиладиган нозик акустик воситалар туфайли эришилди. Сувга ботирилган маккажўхори илдизлари 220 герц частотали товуш чиқарган, олимлар асбоб-ускуналар ёрдамида 220 частотали товуш чиқара бошлагач, ўсимлик илдизлари товуш манбаи томон ўса бошлаган.

Хобби

Опубликовано:

 

3 янв 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 24   
@azizimomov4905
@azizimomov4905 Год назад
Ассалому алайкум яхши ролик булибди, мени саволим голубой ель, можжевельник, туя, голубой кипарис, арчаларим бор ховлимда бахор, ёз, куз ва киш фаслида бериладиган угит ва касалликлардан саклаш учун нималар килиш кераклигини, аник бир ролик килсангиз
@BahorGullari
@BahorGullari Месяц назад
Ассалому алайкум. Албатта
@husanotayev7000
@husanotayev7000 Год назад
Shu akamizdi nomirlari bormikan
@user-jx7qb7xs7i
@user-jx7qb7xs7i 5 месяцев назад
Salom telfoʻn noʻmerizdi berig
@BahorGullari
@BahorGullari 5 месяцев назад
Ассалому алайкум! Мурожаат учун 78-129-66-66 ёки 90-917-66-64 рақамларига қонғироқ қилинг
@user-bf4xl4sf1g
@user-bf4xl4sf1g Год назад
Факат ўзлари гапирдику😜
@mirfoziltolipov1422
@mirfoziltolipov1422 2 года назад
музикани пастро қилса яхши булади...
@BahorGullari
@BahorGullari 2 года назад
Кенги сафар, албатта ☺
@user-nc7tl7oy7s
@user-nc7tl7oy7s Год назад
@@BahorGullari Мен арча экувдим куриб колди барклари нима килсам буларкин илтимос шуни билиб берсез илтимос
@user-jx7qb7xs7i
@user-jx7qb7xs7i 5 месяцев назад
Mazil qayerda
@BahorGullari
@BahorGullari 5 месяцев назад
Ассалому алайкум! Манзилларимиз: 📍Тошкент вилояти, Промзона Хасанбой, 9:00 - 19:00 yandex.uz/maps/-/CCUQYAGdKC 📍Юнусобод, Осиё кўчаси, 40-уй, 9:00 - 22:00 yandex.uz/maps/-/CCUNEWcXTC 📍Самарқанд шаҳри, Зарафшоншох кўчаси 25 уй, 8:00 - 19:00 yandex.uz/maps/-/CDejq2pB
@user-bf4xl4sf1g
@user-bf4xl4sf1g Год назад
Баргида унсимон қурт йўк эди лек 15 кунда куриди
@BahorGullari
@BahorGullari Месяц назад
Хар хил омилар тасири бўлиши мумкин.
@user-bf4xl4sf1g
@user-bf4xl4sf1g Год назад
Мажевелние қуриб қолиши сабаби нима асосий
@BahorGullari
@BahorGullari Месяц назад
Касалланиши хашоратлардан бўлиши мумкин. Баҳор ва кузда текшириб дорилаб туриш керак.
@user-rf7pd8qu9v
@user-rf7pd8qu9v Год назад
Арчанинг уруклари чикмаш учун нима килиш керак
@BahorGullari
@BahorGullari Год назад
Ассалому алайкум Хурматли мижоз саволингизни аникрок беришингизни сораймиз ☺
@ranonazirova918
@ranonazirova918 2 года назад
Видиони кизикиб курдим,жуда фойдали,биз хам дачамизга голубой ель,сосна,конуссимон купорос каби турларини экканмиз,ез ойлари куймасин деб,тепасига сетка килиб куямиз,энди саволим,баьзи арчаларимиз саргайиб коляпти,бу нимадан,канака дори сепсак булади,кейин соснамиз тепага караб усяпти,шу арчани тагини кесиб ташлаш керакми,мен дарахт устиришга,гулга жуда кизикаман,лекин арчаларни касаллари хакида маьлумот берсангиз,бошка мухлисларга хам фойдали буларди,каналингизга езилдим ва лайк босдим,саволимга жавоб езсангиз миннатдор булардим.
@BahorGullari
@BahorGullari 2 года назад
Ассалому алайкум. Хоп бўлади ☺
@user-bf4xl4sf1g
@user-bf4xl4sf1g Год назад
Соснани тегини кесиш кк пастки шохларни
@ranonazirova918
@ranonazirova918 Год назад
@@user-bf4xl4sf1g Яхшимисиз ,Ориф,сосна ва бошка арчаларни обрезка килиш керакми ва киш ойларида уйларни кандай парваришлаш керак.
@user-bf4xl4sf1g
@user-bf4xl4sf1g Год назад
@@ranonazirova918 Ассалому алекум мажевелние, туяя кузда обрезка килинади ва гол ельни хозир обрезка килса бўлади
@user-bf4xl4sf1g
@user-bf4xl4sf1g Год назад
@@ranonazirova918 қишда парвариш унча мухиммас факат куз кишда тегига гўнг ё биогумус бн оммоний сулфат тўкиб кўйиннг обший 0.5 кг хар бир дарахтга
Далее
Арчани қачон кесиш керак?
8:34
Просмотров 10 тыс.
Alisha Lehmann joins Juventus Women 🤍🖤
00:16
Просмотров 4,7 млн
Try not to Laugh Game!
00:38
Просмотров 4 млн
дарахти Писта
7:41
Просмотров 11 тыс.
MANZARALIK DARAXTLAR VA GUL KOCHATLAR ISSIQXONASI.
9:01
шинонидани писта дар боғам
6:56
🫓 Xorazim guch 💪  #littos
0:14
Просмотров 6 млн