Тёмный

Масжиди Набавий тарихи. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дафн этилган жойидир. 

Namoz o'qishni urganamiz-Намоз у́кишни у́рганамиз
Просмотров 1,6 тыс.
50% 1

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак масжидлари зиёрат учун бориладиган учта масжиддан биридир. Ушбу масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозгоҳлари, минбар, равзайи шарифлари ҳамда тарихий устунлар жойлашган.
Ушбу масжидда ўқилган намоз минг ракъат намоздан афзалдир Икки Шайх ривоят қилгани каби: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу масжидимда ўқилган намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари қолган масжидлардаги намоздан минг баробар афзалдир ” - дедилар.[1]
Масжидун Набавийга кирган кишига равзайи шарифда ёки масжид ичида икки ракъат намоз ўқиб олиши мустаҳабдир, ҳудди Икки Шайх Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилганидек: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангиз масжидга кирсангиз ўтиришидан олдин икки ракъат намоз ўқиб олсин” - дедилар.[2]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида масжид бино қилиш
Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келишларидан олдин Масжидун Набавий ўрнида намоз ўқирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида шу ўринда намоз ўқидилар ва у милодий 622/ ҳижрий 1 йил Роббиюл Аввал ойида масжид бино қилинди. Узунлиги 70 зиро [3], кенглиги 60 зиро яъни таҳминан 35м, 30м бўлган. Томи эса 5 зиродир. Унинг пойдевори тошлардан, деворлари хом ғиштдан қурилди. Устунлари хурмо танасидан, томи эса хурмо шохларидандир.
Масжид қурилишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобалар билан бирга ишладилар, тош вах хом ғиштларини ташидилар. Масжид учун учта эшик қилдилар.

Опубликовано:

 

7 апр 2023

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 2   
@JorabekAminjonov
@JorabekAminjonov 8 месяцев назад
❤❤❤❤
@user-ll3ex3fs3y
@user-ll3ex3fs3y Год назад
Ассаломуалейкум
Далее
Ummmm We "HAIR" You!
00:59
Просмотров 1,1 млн
“Hannoni-mannon” ustuni.
1:14
Просмотров 6 тыс.
Masjidun Nabaviy odoblari | Rasululloh ﷺ qadamjolari
33:11