"Жавоҳир" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
«ДЕВОНУ ЛУҒОТИТ-ТУРК» («Туркий сўзлар девони») - Маҳмуд Кошғарийнинг туркий тиллар ҳақидаги қомусий асари (1071-72). Бу асарда 11-а. нинг 2-ярмида Марказий Осиёда ва Ғарбий Хитой ҳудудида истиқомат қилган туркий уруғ ва қабилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи, тили, тарихи, бу ҳудуднинг геогр. си, метрологияси ва астрономиясига оид қимматли маълумотлар ёзиб қолдирилган. «Девону луғотит-турк»нинг қўлёзмаси 1914 й. Туркиянинг Диёрбакр ш. дан топилган. 319 саҳифали бу қўлёзма ҳоз. Истанбулда сақланади. Бу нусха «Девону луғотит-турк» ёзилганидан салкам 200 й. кейин, яъни Маҳмуд Кошғарийнинг ўз қўли билан ёзилган нусхадан 1266 й. да котиб Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Фотиҳал-Совий алдамашқий томонидан кўчирилган.
«Девону луғотит-турк» араб тилида ёзилган, 8 мингдан ортиқ туркий сўзларни тўғри талаффуз қилиш мақсадида арабча ҳара-катлар (ҳарфлардаги ост-уст ишоралар)дан фойдаланилган. Бунда, албатта, муаллиф анча қийинчиликка учраган, чунки арабча ҳарф ва алиф, вов, ё) ишоралари б-н туркий товушларни бериб бўлмас эди. Туркий тилдаги чўзиқ ва қисқа унлилар, юмшоқ ва қаттиқ товушлар учун Махмуд Кошғарий махсус белгилар (ҳаракатлар)ни қўллайди ёки сўз бошидаги чўзиқликни икки алиф билан кўрсатади ёки 2 хил талаффуз қилинадиган сўзларга 2 хил ишора қўяди: азуқлуқ, эритмак сўзларидаги 3 ва Р ҳарфлари устига ҳам касра, ҳам дамма ишорасини қўйган, демак, бу сўзлар ўша даврда икки хил талаффуз этилган: азмқлуқ - азуқлуқ, эритмак - эрутмак каби. Арабча ҳарф б-н кўрсатиш мумкин бўлмаган туркий талаффузни «Девону луғотит-турк»да изоҳлаб, таърифлаб ўтган. «Девону луғотит-турк»да, аввало, отлар, сўнг феъллар изоҳланади. Сўзлар тартиби уларнинг таркибидаги ҳарфларнинг орта боришига (2 ҳарфдан 7 ҳарфгача) қараб амалга оширилган.
21 май 2021