Ҳар бир нарса ўзининг маълум бир функция бўйича ишлайди. Ҳар бир буюмнинг ўз инженери бўлганидек, ҳар бир инсон ёшлигидан ота- онаси томонидан программалаштирилган. Ўз-ўзидан маълумки, илм йўлидаги қиз уй ишларига камроқ вақт ажратади, асосий вақтини китоб ўқиш, тилларни ўрганишга сарфлаши мумкин.
Баъзи бир қайноналаримиз эса, илмий иш билан шуғулланадиган келинчакларга ўзи бажара оладиганларидан кўпроқ жисмоний юмушларни буюришади. Бу билан улар чаққон келинга эга бўлишмайди. Шунчаки, илмга иқтидори бор қизнинг бор қобилиятини ўлдиришади. Масалан, музлатгич ва кондиционер иккиси ҳам совитиш хусусиятига эга лекин музлатгичдан уйни совитишда фойдаланилмайдику!
10 июл 2022