Abdulloh domla va shu nasihatlarni bizgacha yetishiga sabab bo'lyatgan birodarlarimizni haqqilariga doyim duodamiz ishilarga rivoj salomat bo'lilar ikki dunyoda
Allohimni raxmati bosin Rasululloh Solollohu Alayhi Vasallamga! Ustozimiz Abdulloh domladan Robbim ikki dunyoda rozi bo'sin, Ilim nuri kanalini adminlaridan Allohim rozi bosin bizni ham eshitib amal qiladigan solih bandalaridan bolishimizga Buyuk Allohim tavfiq bersin Amiyn 🤲
Ассалому алайкум барча мумин мусилмонларга барчамизга Оллохнинг жамолини куриш насибкилсин омин 89117792568 карта анашу номера бир хамкишлогимиз кизини операция га олиб келган ёрдам килинглар Оллох йулида пайгамбаримиз Мухаммад (сав) айтганлар бирдона хурмо бериб булса хам узларингди дузах утидан куткаринг деганлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман) «1. (Эй Муҳаммад,) албатта, Биз сизга Кавсарни ато этдик. 2. Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб қурбонлик қилинг! 3. Албатта, сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)!» Кавсар сураси жумҳур уламолар наздида Маккада нозил бўлган суралардандир. Ҳасан, Икрима, Қатода «Бу Мадинада нозил бўлган сурадир», дейишади ва бу Ибн Касирнинг ҳам фикрларидир. Бу сура Аллоҳ таолонинг Пайғамбарига «Биз сизга Кавсарни ато этдик», деган хитоби билан бошланганлиги учун Кавсар сураси, деб номланди. «Кавсар» сўзининг маъноси «дунё ва охиратдаги бардавом, бисёр яхшилик»дир. Яна бир маъноси жаннатдаги дарёнинг номидир
@@formen2993 агар укисанг тушуниб оласиз Бисмиллаахир рахмаанир рахиийм деб укисангиз тушунасиз Ўзидан олдинги сурага муносабати Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳамда охиратдаги жазони ёлғонга чиқарувчи кофир ва мунофиқларни МОЪУВН сурасида тўрт сифат билан билдирди: 1) бахиллик. «У (яъни кофир) етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган ва (кишиларни) мискин бечораларга таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир»; 2) намозни тарк қилишлик. «Бас, намозларини унутиб қўядиган кимсалар»; 3) намоз ва бошқа амалларда риёкорлик қилишлик. «Улар амалларини риёкорлик (одамлар кўрсин учун) қиладилар»; 4) яхшиликни ва закот-садақани ман қилишлик. «Улар рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) ман қиладиган кимсалардир». Аллоҳ таоло Кавсар сурасида эса юқоридаги 4 та ёмон сифатнинг акси бўлган, Пайғамбар алайҳиссаломнинг 4 та улуғ сифатларини зикр қилди: 1) «Албатта, биз сизга Кавсарни ато этдик», деган ояти билан бахилликнинг акси бўлмиш Аллоҳ таолонинг ўз Расулига Кавсарни, яъни доимий кўп яхшиликни берганлигини билдиради, яъни «Сиз, эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, одамларга бахиллик қилманг, сизга кўп яхшилик ато қилинган»; 2) кофирларнинг намозни тарк қилиш одатларига хилоф равишда Аллоҳ таоло ўз оятида «Намоз ўқинг», яъни «Намозингизда давомли бўлинг, ўз вақтида ўқинг», деб буюрмоқда; 3) кофирлар ва мунофиқлар ўз намозларини риё учун ўқишгани муқобилида Аллоҳ таоло ўз Расулига «Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг», дейишлик билан намозни ихлос билан ўқишликни, одамлар кўрсин, деб эмас, балки Роббисининг розилиги учун ўқишликка буюради; 4) кофирларнинг уй-рўзғор буюмларини ман қилишлик одатига қарши, унинг акси қилиб, Аллоҳ таоло ўз Расулига қурбонлик қилинган ҳайвон гўштини камбағалларга эҳсон-садақа қилишни буюради.
СУРА ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН НАРСАЛАР 1. Аллоҳ таоло ўз Расулига дунё ва охиратда кўп яхшиликларни, жаннатда эса ҳавзи Кавсарни ато қилганлиги Аллоҳнинг улуғ фазл, карам эгаси эканлигини баён этади. 2. Набий алайҳиссаломга ва у Зотнинг умматларига намозни ўз вақтида ўқишлик, намозни ихлос билан Роббисининг розилиги учун ўқишлик ва Аллоҳга шукрона қилган ҳолатда жонлиқ сўйиб қурбонлик қилишлик ҳақидаги Аллоҳнинг буйруғи бор. 3. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васалламга душманлик қилганлар дунё ва охиратда барча яхшиликлардан тўсилганлиги сабабидан уларнинг хор ва забун бўлишлиги, Пайғамбарни соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз душманлари устидан ғалаба қозонишлари башорати бор