Тёмный

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистонга тарихий ташрифи 

UZBEK TV
Подписаться 3 млн
Просмотров 26 тыс.
50% 1

24 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
Суҳбат аввалида Мўғулистон Президенти давлатимиз раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди.
Мамлакатимиз раҳбари олий мартабали меҳмон ва расмий делегациянинг барча аъзоларини дилдан қутлаб, Мўғулистон Президентининг илк давлат ташрифи Ўзбекистон-Мўғулистон кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришда янги саҳифа очишини алоҳида таъкидлади.
Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасидаги алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда. Бугунги саммитга тайёргарлик доирасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар самарали бўлди. Шу кунларда Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг расмий очилиши бўлиб ўтади.
Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, хавфсизлик соҳасида алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Мўғулистон Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлаган биринчи давлатлардан бири бўлгани ва тегишли баённомани имзолагани қайд этилди.
Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини, энг аввало, талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш ҳисобига 5-10 баробарга ошириш учун салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Шу мақсадда ҳукуматларга товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш, Улан-Батор ва Тошкентда расмий савдо уйларини очиш, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш ҳамда бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.
Бундан ташқари, икки давлат пойтахтларида ўзаро саноат кўргазмалари ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Давлатимиз раҳбари ўрта муддатли Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Ҳамкорликнинг бир қатор йўналишлари аниқлаб олинди.
Бу, аввало, геологик қидирув, хомашё ресурсларини ўзлаштириш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, бу соҳада кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва турдош тармоқларда комплекс ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу борада Қорақалпоғистон, Наманган ва бошқа вилоятларда йирик чорвачилик комплексларини ташкил этиш бўйича аниқ режалар бор.
Мўғулистондан гўшт ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни импорт қилиш, шунингдек, Ўзбекистондан товуқ гўшти, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрланди.
"Ҳалол" стандартларига мувофиқ гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича кластер ташкил этиш ва минтақадаги мамлакатларга экспорт қилиш режалари қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, тери ва жунни чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича лойиҳалар таклиф этилди.
Бу йўналишларда, шу жумладан, чорвачилик соҳасида илмий-тадқиқот институтлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш лозимлиги таъкидланди.
Томонлар хусусий сектор лойиҳаларини амалга оширишга ва бизнес ташаббусларини илгари суришга кўмаклашишга келишиб олдилар.

Опубликовано:

 

27 сен 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 47   
@БехзодРахимов-т4ф
@БехзодРахимов-т4ф 3 месяца назад
Жуда яхши сийосат буляпти ❤хамма билан дуст булиш керак ❤😊
@НуржонТожиев
@НуржонТожиев 3 месяца назад
Ўзбекистон ва Монголия яҳши алоқа қилса бўладими ? Жавоб ха деган булардим.
@НуржонТожиев
@НуржонТожиев 3 месяца назад
Ўзбекистон ва Монголия ўртасида яхши алоқаларни ўрнатиш ва сақлаш мумкин ва бу 2 мамлакат учун фойда
@purevsukhpurvee9174
@purevsukhpurvee9174 3 месяца назад
Узбекистан с давных времён красивая страна с отличным искусством и обичием для нас монголов.
@BoltaBekOzbek
@BoltaBekOzbek 3 месяца назад
Во времена нашествия Чингисхана в Среднюю Азию большинство городов и деревень были уничтожены, и значительная часть культурного наследия была утрачена. 80% населения было убито, и потребовалось несколько веков для восстановления. Сегодня Монголия является демократической страной, и монголы - трудолюбивые и очень дружелюбные люди. Узбекистану стоит развиваться и учиться у Монголии, как развивать свою страну.
@saodatshoymardonova7118
@saodatshoymardonova7118 3 месяца назад
Аллох хайрли килсин Юртбошимиз бошчилигида Юртимиз гуллаб яшнасин Фарзандларим з или Билан дунени лол колдирсин Маккада туриб Ният киляпмизМигрант булиб эмас илми Билан ютуклари Билан дунега машхур булишсин Амиийн
@УлугбекЭшбоев-т7е
@УлугбекЭшбоев-т7е 3 месяца назад
Аста аста яхши томонларга узгаришлар бор .Иншаа Аллох. Узбекистон олга. Амин Амин
@temursultanov6936
@temursultanov6936 3 месяца назад
Янги-янги лойиҳаларни амалга оширишга катта имкониятлар яратилаяпти.
@saidalilaliddinov203
@saidalilaliddinov203 3 месяца назад
Ўзаро алоқаларимизни яхшиланишини тилайман
@МАРДЎҒЛОН-ф2м
@МАРДЎҒЛОН-ф2м 3 месяца назад
Ташқи сиёсат яхшиланиши хар томонлама фойдали бўлади
@California.mainStreet
@California.mainStreet 3 месяца назад
Я больше могу сказать, наш дед узбек хан был чингизидом, Шейбанихан узбек был потомком Чингихана, Абулхайрхан узбек был потомком Чингихана. Монголы наши далёкие родственники
@inkrusuzb7029
@inkrusuzb7029 3 месяца назад
Халк учун манфаатли булсин
@NasurullaKalimbetov
@NasurullaKalimbetov 3 месяца назад
MOXILISTAN❤❤ OZBEKISTAN
@qudratximmatov9263
@qudratximmatov9263 3 месяца назад
файрий коравулдан бошка хаммаси урускуллар буса керак шунга русча гапиради!
@Умид-д6н
@Умид-д6н 3 месяца назад
Ҳамкорлик қилиш борасидаги Шавкат Миромоновични саъй-ҳаракатларида куч-қувват тилайман
@davrauto6001
@davrauto6001 3 месяца назад
Дўстлик ришталари узулмасин
@firewatermoonsun
@firewatermoonsun 2 месяца назад
Хорошая работа у полка для церемоний))
@MuradAdambaev-bl2dc
@MuradAdambaev-bl2dc 3 месяца назад
Гулла яшна жонажон У́Збекистон
@nodirnabiev1701
@nodirnabiev1701 3 месяца назад
👏
@ТимурЖораев-о8б
@ТимурЖораев-о8б 3 месяца назад
Ш Мирзиев мени кахрамоним булип колдиз гап йок ❤
@урлаг
@урлаг 3 месяца назад
Оджаргал MCS входит в пятерку крупнейших бизнесменов Азии
@МаликахонЗулфиева
@МаликахонЗулфиева 2 месяца назад
Монголия да хизмат килганман яхши булаяпти
@Shuxrat_630
@Shuxrat_630 3 месяца назад
Ана Энди Манголияга ишга кетамиз ура ура
@nodirnabiev1701
@nodirnabiev1701 3 месяца назад
xamkorligimiz mustaxkamlanaversin
@sherzodomonov4043
@sherzodomonov4043 3 месяца назад
Расмий кутиб олиш маросими жуда аҳм яхши ўтибди видеоларидан шундай хулосага келдим
@АмирХожамуратов-ц4э
@АмирХожамуратов-ц4э 3 месяца назад
Халкка фойдаси йук
@Умид-д6н
@Умид-д6н 3 месяца назад
Шавкат Миромонович Эл хизматидан чарчамасинлар
@Alixan-dg9sq
@Alixan-dg9sq 3 месяца назад
Moʻgʻilistonham Musilmonmi Akalar 🤔
@Taqdir-ne8oj
@Taqdir-ne8oj 29 дней назад
худони ғазабидан бино бўганлар
@AlsherUraqov
@AlsherUraqov 3 месяца назад
Яшасин Мирзиеев сог саломат булсин дустлик куз тегмасин
@Lochinbek7436
@Lochinbek7436 3 месяца назад
Хуш келибсиз
@МАРДЎҒЛОН-ф2м
@МАРДЎҒЛОН-ф2м 3 месяца назад
Ташқи сиёсатимиз эътироф этадиган даражада юқорилаб бормоқда
@ismailismailov5841
@ismailismailov5841 3 месяца назад
Бу Чингизхонлардан Нима фойда
@Низом-в1ь
@Низом-в1ь 3 месяца назад
Родствиники Темирланг.
@Пионер-ь5ф
@Пионер-ь5ф 3 месяца назад
Скоро оии тоже будет Живёшь по старой байки.
@iminov4064
@iminov4064 3 месяца назад
Самый главный с перцами не надо иметь отношение монглия наши братя раньше они жили снами
@demirabdulgaffarov9721
@demirabdulgaffarov9721 3 месяца назад
Ташриф хайрли даромадли лойиҳаларга бой бўлсин
@Lochinbek7436
@Lochinbek7436 3 месяца назад
Алоқалар Хайрли давомли бўлсин
@АбдисаматАбдималиков
Mashaalox
@Водителъ
@Водителъ 2 месяца назад
Манголияяга Туркиядан юк юкладим худо хохласа борсак биламиз қандай кутволишади Таможнидагилари
@oybekxoshimov2345
@oybekxoshimov2345 3 месяца назад
Аллоҳ Узи куллаб кувватласин
@temurufc4816
@temurufc4816 3 месяца назад
Давлатлар ораси хамиша дустона булсин
@dostonbekqarshiyev9183
@dostonbekqarshiyev9183 3 месяца назад
O'z ona tilimiz bulib Nega Rus tilida Gapiradi hayronman. Mongoliya Prezidenti uz ona tilida suzlab Rus Tilida gapirmadiku
@MuradAdambaev-bl2dc
@MuradAdambaev-bl2dc 3 месяца назад
Гулла яшна жонажон У́Збекистон
@_01-zq1ox
@_01-zq1ox 3 месяца назад
Фахрий мехмон билан президентимиз дарахт ҳам экишибди
@orzu-0163
@orzu-0163 3 месяца назад
Мехмонни жуда ҳам юқори даражада кутиб олинди
@GM-pw2mw
@GM-pw2mw 3 месяца назад
ҳамкорлик янги даражага чиқади энди
Далее
Mo‘g‘uliston bir emas, ikkitami?
14:53
Просмотров 323 тыс.
TEAM SPIRIT: НОВЫЙ СОСТАВ. SEASON 24-25
01:31
pumpkins #shorts
00:39
Просмотров 6 млн
Watermelon magic box! #shorts by Leisi Crazy
00:20
Rossiyaning O’zbekistondagi maxfiy AES loyihasi
36:04
Rossiyani yolg'izlatish naf bermadimi?
1:05:45
Просмотров 152 тыс.
Qalpoq - Aldangan lo'li (hajviy ko'rsatuv)
35:54
Просмотров 1,9 млн
Hamma gapirmoqda: Putin tashrifining ahamiyati haqida
7:48
Panoh (o'zbek film) | Панох (узбекфильм)
2:42:12
MARKAZIY OSIYODA SUV INQIROZI MUQARRAR(MI?)
19:51
Просмотров 62 тыс.