Наманганда Хосил байрами муносабати билан халқ сайллари давом этмоқда
Давлатобод тумани ҳудудида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб ўтказилаётган халқимизнинг миллий ўйинларидан улоқ-кўпкари беллашувларини ўн мингга яқин юртдошларимиз кузатмоқдалар.
Ушбу беллашувларда қўшни Андижон, Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент ва Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва қўшни Қозоғистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон Республикаларидан ҳам келган беш юзга яқин моҳир чавандозлар Марказий Осиё халқларининг азалий ва севимли беллашуви улоқ-кўпкари мусобақаларида иштирок этмоқда.
Ушбу байрам тадбири иштирокчилари республика ва маҳаллий санъаткорларининг чиқишларидан, вилоятнинг турли ҳуддуларидан ташриф буюрган энг сара ошпазлар томонидан тайёрланган миллий таомлардан баҳраманд бўлишаётир.
Қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этган наманганликлар байрамни ана шундай кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан нишонламоқда.
Медиа Департамент
16 дек 2022