Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
أَيْنَمَا تَكُونُواْ يُدْرِككُّمُ الْمَوْتُ وَلَوْ كُنتُمْ فِي بُرُوجٍ مُّشَيَّدَةٍ
“Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир” (Нисо сураси, 78-оят).
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига ўлимни кўп эслаб туришимизни тавсия этганлар. Зеро, ўлимни кўп эслаш солиҳ амалларни кўпроқ қилишга сабаб бўлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларидан бирида: “Лаззатларни вайрон қилувчи ўлимни кўп эсланглар!” деб марҳамат қилганлар. Имом Термизий ва Насоий ривоят қилишган
29 сен 2020