Тёмный

Нега Қўқон шаҳрини тарихда "Ҳўқанди латиф" деб номлашган? | Ko'hna manzillar 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 1,3 тыс.
50% 1

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ҳўқанди Латиф улкан бир ҳудуднинг: Қошғардан тортиб Ўрунбурғгача, Бадахшондан Ейиққача (Ўрол) бўлган давлатнинг пойтахти, доруссалтанаси эди.
Шу боис бу шаҳарда бошқа маъволарга қараганда Масжиду Мадрасалар, Қироатхоналар, ҳаммому Карвонсаройлар кўплаб қурилган.
Сайид Муҳаммад Худоёрхон даврига келиб, Пойтахтда етмиш иккита мадраса, беш юз олтмиш олтита масжид, ўттиздан зиёд қорихона (Қуръони каримнинг тиловатини ўргатувчи махсус мактаб), Сўқирхона. (кўзи ожизлар таълим оладиган ва кун кечирадиган маскан), бир неча қаландархона (қаландарлар тасаввуф оқимининг вакилларидан биридирмар) ва етимхоналар мавжуд эди.
Айни савобли ишга кетадиган харажатлар шаҳарнинг ўзига тўқ фуқароларидан тушган хайр-эҳсонлар ва аксари давлат ажратган вақф мулкларидан йиғилар эди.
Шарқ ўтмишида халқнинг иқтисодий маданиятини белгиловчи омиллар асосан, ҳаммомлар, карвонсаройлар, қироатхоналар бўлган. Шаҳар қўрғони ичида ўн икки ҳаммом, йигирма олти карвонсарой ва ҳар бир масжиду мадраса қошида қироатхоналар бўлган.
Инқилобдан сўнг динга қарши кураш туғи остида дажжоллар бу шаҳардаги кўплаб Масжиду Мадрасаларни бузиб ташладилар. Бу иморатларнинг аксарияти асрларга мўлжаллаб қурилган эди. Зўравонлар қанчалар чиранмасинлар - обидаларни бузиш осон бўлмаган. Зўравонларнинг кучлари етмагач, кўплаб обидаларнинг остига бомба кўйиб портлатишга. Вайрон этилган улкан иморатларнинг харобалари эллигинчи йилларгача сақланиб қолган эди.
Айниқса, Болтакўприк мавзеида жойлашган Муҳаммад Алихон (жаннатмакон Амир Умархон ва Моҳларойим-Нодирабегимларнинг тўнғич фарзандлари. Ҳукмронлик даври - ҳижрий 1228-1248. Мелодий 1822- 1842 йиллар) Мадрасаси ўз даврининг Хонликдаги энг йирик ва жозибалиси эди. Мадраса икки қаватли ва икки юзу қирқ ҳужрага эга бўлган, қарийб 1000 га яқин толиби илм савод чиқарган. Ҳар бир ҳужрада тўрттадан саккизтагача толиблар яшаб, таҳсил кўрганлар! Ҳозирги кунда мадраса ўрнида Хрушчев даврида урф бўлган руҳсиз, кўримсиз тўртбурчак уйлар (ётоқхоналар, ёнғинни ўчириш хизмати) жойлашган.
Шаҳарнинг Чалчиқ мавзеида Минг ойим (Норбўтабийнинг завжалари, Амир Умархоннинг волидалари) Мадрасаси жойлашган эди. Бу Мадраса ҳам инқилоб қурбони бўлди (Ҳозирги кунда Мадраса ўрнида Ҳамза номидаги мусиқий драма театри ва Ҳамза дорулосори бинолари жойлашган).
Минг Ойимдек мўътабар Мадрасанинг ёнгинасида, машҳур Чорсу майдонида бир-бири билан гўзалликда рақобат қиладиган икки қаватли, кошинли уч мадраса опа-сингилдек зарофат билан нур сочиб туришар эди.
Худоёрхоннинг оталиғи - Мусулмонқул «Мадрасаи Олийяни қурдиришда кўп жонбозлик кўрсатган, на маблағни, на меҳнатни аяган. Ёш Худоёрхонга бахшида этилган ушбу Мадрасада Хонликнинг кўплаб шоиру уламолари, хаттоту фақиҳлари билим олганлар. 1914 йилда Фарғона вилояти маориф назоратчиси Юсуфхон Мирзонинг генерал губернатор Куропаткинга (Ўрта Осиёни босиб олишда қатнашган) берган ҳисоботларида «Мадрасаи Олий»да 42 ҳужрада 112 толиб яшаб, таҳсил кўраётганлигига шоҳидлик берилган.
Чорсунинг шундоқ кунчиқарида Худоёрхоннинг иниси, Марғилону Ўш вилоятларининг ҳокими Саййид Муҳаммад Султонмуродбек қурдирган мадраса кошинларида ҳар куни субҳнинг илк нурлари ажиб жилвалар килгуси эди. Ушбу мадрасада қирқта ҳужра бўлиб, 86 толиб таҳсил олган.
Чорсунинг жанубида эса узукка кўйилган кўздек ярашиғлик «Ҳокимойим» Мадрасаси мавжуд эди. Бу Мадрасани Худоёрхон дунёда ўзи учун ҳаммадан афзал бўлган онасига - Жарқунойимга атаб қурдирган. Ушбу мадрасанинг 36 ҳужрасида олтмиштача толиб билим оларди. Мадрасаларнинг ҳаммаси икки қаватли ва мадрасадаги ҳамма толиблар нафака олиб таҳсил кўрардилар. Мадрасада таҳсил уч боскичдан иборат бўлган: қуйи, ўрта, олий. Демакким, нафакалар ҳам уч хил бўлган: адно, авсат, аъло (Қўқон. Ўлкани ўрганиш дорул-осори).
Надоматлар бўлсинким, бу Мадрасалар хотирамизда ҳам қолмаган Инқилобдан сўнг кашшофу комсомоллар, борингким, «дунёни фаол кайта қурувчилар» шаҳримиздаги 62 Мадраса қаторида уч опа-сингилни ҳам кўтаринки руҳ билан, қизил шанбаликлар уюштириб, кулини кўкка совуришган, маърифатнинг буюк ўчоқлари бузиб ташланган. Маърифат йўқ ўлкада эса маънавият жон таслим қилгусидир...
Инқилобдан кейинги адабиётимизда Мусулмонқул ва Худоёрхонни ўта жоҳил ва маърифатсиз кимсалар қилиб кўрсатиш урф бўлган эди. Тарих кўрсатиб турибдики, бу кимсалар ҳам ўзлари ҳукмрон синфга мансуб бўлсалар-да, маърифатдан ажраб қолишмаган экан. Факат «айш сурабермасдан», умрларини беш вақт намоз ва Масжиду Мадрасалар қуришга ҳам сарф килган эканлар!
Кўҳна Шарқнинг фақат Амиру Султонлари, Хонлари салтанат марказида қурдирадиган, аркони давлатнинг ҳам қудрати, ҳам кўрки бўлмиш яхлит сарой-Ўрдадир.
Ҳўқанди латифда Хонлик замонларида (1709-1876 мелодий) жами етти марта Ўрда қурилгани тарих солномаларига китобат қилинган.

Опубликовано:

 

7 авг 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 10   
@gulnoraakramova6341
@gulnoraakramova6341 3 года назад
Рахмат ,Сог Саломат , ОМОН булинглар !!! Она , Ота юртим бориб кургандай булдим !!! Тошкентдан Саломлар ,,,,,!!!!!
@moderntarixchihd746
@moderntarixchihd746 3 года назад
Super
@user-eg6wo2jm6e
@user-eg6wo2jm6e 3 года назад
Она Шахрим Куконжоним
@user-ts8ko9zh3s
@user-ts8ko9zh3s 3 года назад
Salom qoqondi qatidansiz
@user-eg6wo2jm6e
@user-eg6wo2jm6e 3 года назад
@@user-ts8ko9zh3s Салом Чорсиданман Швейная Фабрикани аркасида Ота Ховлимиз .26 Майтабда укиганман
@user-ts8ko9zh3s
@user-ts8ko9zh3s 3 года назад
@@user-eg6wo2jm6esalom yaxwimisiz xa man charxiydanman 😂😂dada xovlim koppon ruparasida 10maktabda uqiganmiz 👍👍aya xovlim novvoyida ayamlaram 26maktabda uqiwgan
@user-ts8ko9zh3s
@user-ts8ko9zh3s 3 года назад
Vayydodd qoqonjonimdan urgiley biram soginib ketim biram istarasi issiq 😘😘😘🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
@_mukhammadjon__
@_mukhammadjon__ 3 года назад
Мой родной город Коканд
@diloromxamidova7141
@diloromxamidova7141 3 года назад
Qoqon shaxrim rosa sogindim 3yil boldi bormaganimga😥😥
@Qandolatchio
@Qandolatchio 3 года назад
Она Шахрим
Далее
SAIDAZIZNING SARGUZASHTLARIGA XOTIMA O‘QILDI
7:36
БИЗ ҲУҚУҚСИЗМИЗ!
27:20
Просмотров 53 тыс.