8 йил ободонлаштириш тизимида меҳнат қилиб келаётган Пахтачи туманилик Манзура Қурбонова ва яна 3 нафар ходим бошқарма бошлиғининг асоссиз буйруғи билан ноқонуний ишдан бўшатилди. Шундан сўнг улар меҳнат ҳуқуқлари бузилгани юзасидан Пахтачи туман Адлия бўлимига мурожаат этишади. Бўлим томонидан уларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилади ва судга оширилади. Бугун 4 нафар ходим Суд буйруғига асосан ўз иш жойларига тикланди. Мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақлари ҳам ундириб берилди. Энг асосийси ер юзини покиза қилиб, атрофдагиларга яхши кайфият бағишлаётган оддий аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш учун охиригача курашиб, судда икки марта ютиб чиқдилар.
23 авг 2024