"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" тарбиявий филмлар туркумидан.
"Маҳалла" телеканали
Фарзанд тарбиясида ёшларнинг қалбига меҳр-муҳаббат уруғларини қадаб, ҳалол луқма билан уларни боқиб катта қилган она ҳаётининг кексалик ёшларида ҳам роҳат ва фароғатда яшайди. Зеро меҳр киритилаётган маскан иззату ҳурмат маскани деб бежиз айтишмайди. Пайғамбаримиз Саллолоҳу Алайҳи Вассалам ёнларига бир йигит келиб, Ё Расулоллоҳ, менга бир нарсани айтингки, ундан бу дунёда ҳам охиратда ҳам манфаат топайин, дебти. Шунда Расулоллоҳ йигитдан ота-онанг борми деб сўраптилар, йигитдан Ҳа жавобини олганларида сўнг "Ота-онанг ҳаёт бўлса уларнинг ҳаққини адо эт, уларни овқатлантир, едирган ҳар бир луқма учун сенга жаннатда қаср бино этилади, дептилар.Ажаб, агар ҳар бир едирган луқмаси учун фарзандга жаннатда қаср бино этилса, уларга кўрсатилган иззат-икром, меҳр-муҳаббатлар учун жаннатда қанча қасрлар барпо этиўлар экан?!
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
26 ноя 2020