🎥 COLUMBIA PICTURES представляет
The ПАХТА
Пахта терсанг тоза тер, чаноғида қолмасин дейди машойихлар.
Ман умримда бир мартта, ўшаям бўлса, ўтган йили пахта терганман. Тушликкача 5 кило,тушликдан кейин 5 кило. Оладиган пулимга битта лаваш хам бермас экан)))) затооооо... Топ-тоза терарканман. Тўўўўғри дорихонага топшириб келса бўлади. Бу йилги пахта мавсумида
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига бордим. Биза ноз уйқуда ётган вақтимиз, меҳнаткаш опа-сингилларимиз сахарлаб туриб, нон ёпган, сигир соғган, чой тайёрлаб, кейин соат 5 яримдан пахтага отланган. Аллох умрларини узоқ, ризқларини кенг қилсин. Биза соат 6 га етиб келдик. Автобусларда одамларни далаларга олиб кетишди. Гап сотиш йўқ. Эгатга тушиб, Темир хотиндек шунақаям тез териб кетишаркаааан 😮 Я в хайране! Ёшлар бўлса керак десам, ёши 76 га бориб қолган холажонларам бор экан. 1 кунда 150 (!) кг теришаркан КАРЛ! Миришкор хотин қизлар қўмитаси раиси Kanoatova Komila опа ташкилий масалаларда бош-қош бўлиб юрибдилар. Камига ман камера ва штативларим билан халақит қилдим))) ўтиниб узррр сўрайман! Кластер раҳбари Farhot Djamboev ака бизга мини тур уюштириб бердилар. Гектар гектар пахта майдонлари... 2 чи терим экан. Ҳа, битта ёшлари 50 лар чамаси опа бор эканлар. Профессионал теримчи. 1 кунда 250 (!) кг пахта терар эканлар. Шу йил Президентимиздан 8 март байрами муносабати билан тилла соат билан тақдирланибдилар. Соатлари қўлларида, ялт-ялт қилади кузни офтобида.
Нега дамасни ичига нарсалар солиб ташланган десам, Кластер раҳбари яхши теримчиларни турли ҳил совғалар билан рағбатлантираётган эканлар. Телевизор, электр чойнак, термос ва хоказо. Мотивация деганларидек. Хуллас, олам-олам таъссурот билан қайтдим. 3 чи теримга қанча беришаркин? 🤔 Бориб бир пахта териб келаймикин деб турибман
8 окт 2019