Китобда машхур уламолардан саловот айтишлик қандай фойда келтириши хақида хадислар ва ривоятлар баён қилинган. Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам дедилар:
"Кимки менга бир марта салавот айтса, Аллох унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллох унга юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллох уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади" деб мархамат қилдилар.
Аллохумма солли ва саллим ва баарик ала Мухаммад ва ала алихи ва асхабихи ажмаъин!!!
5 апр 2020