Қадир дўстим Аллоҳ шифо бергани рост бўлсин! Клиникада бирга даволандик, келганида клиника зинасидан зўрға чиққан экан. Кетишида зиналардан чопиб чиқиб тушадиган бўлди. Мен ҳам Бухородан келиб асептик некроз касаллиги бўйича даволаняпман, аллоҳга шукур натижа зўр бўлди. Врачлар Маъмуржон ака, Баҳодир ака, физиотерапевт Салоҳиддин, массажчи Сарварбек, қолаверса барча ҳамшираларга чексиз миннатдорчилик изҳор этаман! Барчангизга етти дунё саодатини ато этсин! Опподода Маҳмуд бобога ҳам касалларни зериктирмасдан чиройли суҳбатлари учун алоҳида раҳмат!