Россия айрим Ўзбекистон маҳсулотларига тақиқ қўйди. Путин нима истаяпти?
Россия томони Ўзбекистоннинг айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан айб топиб, уларни киритмасликни билдирди. Бу Ўзбекистонга босимми ёки сигнал. Бундай амалларга қарши Мирзиёев қандай жавоб бериши мумкин? Россия раҳбариятининг Ўзбекистон билан мулоқотни кўпайтириши ортида нималар бор?
Россия Президенти Владимир Путиннинг 30 ноябрда Президент Шавкат Мирзиёевга қилган қўнғироғи ортидан Ўзбекистонга икки нафар Россия амалдори ташриф буюрди.
2 декабрь куни Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Орадан икки кун ўтиб, Россия Федерацияси Cаноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
Instagram: / bbcuzbek
Telegram: t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон
3 дек 2020