Ассалом алейкум барчага. Бу видео
• VLOG-4. Биз СТАМБУЛДАм... нинг давоми. 1 қисмини албатта кўринг.
Туркияга келганда қаерларга албатта бориш керак.
1. Bodrum шахри.
Хавоси ва манзараси жудаям чиройли. Кичкина Грецияга ўхшайди. Стамбулдан буткул фарқ қилади.
2. Стамбул/ İstanbul
1) Топ капы, Аясофя, Султон Ахмед масжидлари
2) Сулеймания( боришга улгурмадик)😩
3) Буюкада/ Büyükada/ Мармара денгизи
4) Галатапорт/ Galataport (жудаям чиройли манзара😍❤️) расмга тушсангиз хам зўр чиқади.
5) Таксим ( ўзимизни тилда Бродвей/Сквер)
6) ТРЦ/AVM ( биз фақат Javahir га бордик. 5 қаватли савдо сотиқ маркази. Хамма брендлар ўша ерда
7) Капалы-Чарши/Kapaıçarşı
( тилла ,кумуш ва мис идишлар макони)
8) Галата башня/ Galatat minorasi.
9) Ўртакой сохил/ Ortaköy sahil
Нималар қилса бўлади?
1. Тепадаги жойларни хаммасида расмга тушиш калта видеолар олиш.
2. Мармара денгизида парахотда учиш ва чайкаларга нон ёки смит бериш.
3. Мидия татиб кўриш😀(Ortaköy sahil жа бор)
4. Куйдирилган Каштан ва жўхори татиб кўриш
5. Апельсин шарбатини мазза қилиб ичиш😁🤣
6. ТРЦ да шопинг қилиш. (Биздан анча арзон)
🤪💃🏻🤦🏻♀️
7. Махсус Томли уйларни топиб узун кўйлакда чайкалар билан расмга тушиш. (Улгурмадик)
8. Музей ва масжидларни айланиш. (Масжидни ичига кирсангиз ромол оволинг)
9. Таксим майдонида сайл. Кабутарлар бн расмга тушсангиз бўлади. Жудаям кўўўўп улар Таксимда.
10. Албатта боришингиз билан İstanbul kart сотиб олинг.
Нима қилиш керак эмас ва нимадан эхтиёт бўлиш керак?
1. Ортиқча балан гаплашиш ва қах қах отиб кулиш. У ердаги эркаклар сизни нотоғри тушуниб сизга гап отишни бошлаши мумкун.
2. Истанбул картсиз юрманг.
3. Таксига иложи бўлса чиқманг. Жуда қиммат.
4. Иложи бўлса фаст фудларида овқатланманг. Изжога бўласиз.
5. Кашелек/ кармонингизга эхтиёт бўлинг. Ўғрилар кўп.
6. Турклар агар турист бўлсангиз алдаб, пулингизни шилиб олишга уста халқ бўларкан. Хаммаси хам эмас, лекин кўпчилиги. Шунинг учун хеч сир бой берманг, савдолашинг. Ширин сўзлар билан ўраб чирмаб ташлашига йўл қўйманг. (Айнан сотувчилари хақида гап кетяпти)
7. Иложи бўлса одам кўп жойларда бир ўзингиз юрманг.
8 сен 2024