"Дўстлар даврасида" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Йўлдошев Муслимбек. 1958 йил 12 июнда Тошкентда туғилган. Ҳозирги Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтини ва Юридик университетни тамомлаган. 1978 йилдан бери Ўзбекистон телевидениесида сухандон, журналист бўлиб фаолият юритади. 1998 йилдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
“Сиз мени танийсиз”. “Ёр кўчаси”, “Сўз сеҳри”, “Мен интилган манзил”, “Кўнглим кошонаси”, “Ёр ҳам янгилик эмас”, “Силсила”, “Дийдор ширин”, “Мўминга бегона баҳор” сингари китоблари нашрдан чиққан.
“Савдогар”, “Мулкдор” ва “ Boks + futbol” газеталарида мухбир, махсус мухбир, Бош муҳаррир бўлиб ишлаган.
“Умид”, “Эгиз қўшиқлар”, Дилкаш давралар” сингари кўрсатувларнинг муаллифи.
Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими. “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори.
13 фев 2022