Тёмный

Сўх мактабларида “ҳаёт дарслари”жорий этилди 

UzA
Подписаться 197 тыс.
Просмотров 200
50% 1


Ҳаётдаги барча неъматлар заминида илм туради. Бу ҳикматли сўзлар неча минг йиллар аввал айтилган, билмадик, аммо хозир хам айни долзарб аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Сўх тумани таълим тизими ўқувчиларнинг билим даражаси юқорилаб бормоқда. Бу ерда 30 та умумий ўрта ва 3 та ихтисослашган мактаблар бор. Уларнинг барчаси кўркам ўқув биноларига эга. Дарслар компютерлар билан жиҳозланган барча шароитларга эга синф хоналарида ўтиляпти. Қолаверса Сўхнинг узоқ тоғ қишлоқларидаги мактабларда янги бинолар қурилиш ишлари тўхтагани йўқ.
12, 9, 10 - мактабларимизда қўшимча бинолар, 27 ва 24 - мактабларимизда эса иситиш тизими хамда спорт заллари қурилди, - дейди Сўх тумани мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи Гулнозахон Усмонова.
Сўх тумани мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи Гулноза Усмонова умрини таълим-тарбияга бағишлаган инсон. Тиниб тинчимайди. Мактаб кутубхоналари фонди, ўқув дарсликлари билан таъминланганлик унинг учун муҳим йўналишлардан бири.
Мактабларимиз китоблар билан юз фоиз таъминланган. 17 та мактабда ўзбек ва тожик тилида ўқитиладиган синфлар бор. Қолганларида фақат тожик тилида ўқитилади, - дейди Гулнозахон Усмонова. Янги ўқув йили бошланишида бизга 43 та компютер, 3 та электрон доска келди. Ҳозир яна 143 та компютер бериляпти.
Гулноза Усмонова Сўхда яна бир йўналишни “мажбурий” қилиб қўйган. Ҳаёт йўли қийинчилик ва қувончли кунлардан иборат бўлган тажрибали инсонларни, улар қайси касб эгаси бўлмасин, мактабга жалб қилди. Ҳафтада бир марта барча мактаб юқори синф ўқувчилари асосий дарслардан сўнг “ҳаёт дарси”ни оладилар. Бундай муаллимлардан бири Ўктам ака Сафаровдир.
Нафақага чиққанимга уч йил бўлди. Шундан буён мактабга келиб 10-11 синф ўқувчиларига ватанни севиш нимадан бошланади, касбий фаолиятим, ҳаётда қандай ўзгаришлар бўляпти, Президент ғамхўрлиги хақида сўзлаб бераман, - дейди у.
Сўхдаги 11 ўрта умумтаълим мактабида ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам воқеликларни ўзича талқин қиладиган, қизиқарли суҳбатдош Ўктамжон акани “ўзимизнинг одам”, деб биладилар.
Болалар физика, химия каби фанларни яхши ўқиши керак, албатта. Аммо улар ҳаёт дарсини хам ўрганиши лозим, - дейди Ўктам ака. - Мен ҳаёт дарси ўтаётганим учун ҳақ олмайман. Лекин болалар тарбиясига ҳисса қўшаётганимдан ўзимни бахтли деб биламан.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ўтказаётган фан олимпиадалари ғолиблари орасида тобора сўхлик ўқувчилар кўпайиб бормоқда. 28 мактаб ўқувчилари Шодиёна Собиржонова ва Зиёрат Қодиржоновалар дастлаб билимлар беллашуви, сўнгра олимпиадаларда иштирок этиб ғолиб бўлиб келишмоқда.
Тожик тилидан вилоят босқичида иштирок этиб биринчи ўринни эгалладим. Эндиги мақсадим республика босқичида биринчи ўринни эгаллаш, - дейди Шодиёна Собиржонова. - Келгусида халқимга, ватанимга хизмат қиладиган шахс бўлишга ҳаракат қиламан. Менинг энг буюк мақсадим шу.
Сўхлик мактаб ўқувчиси жаҳон чемпиони, деган хабарга таажжубланганлар бўлганди. Аммо Бурҳониддинов Озод каратэнинг ҳаддини айнан мактаб спорт залида олган ва ўқувчи бўла туриб 70 килограмдаги катталар бахсида тенгсиз деб тан олинди.
Спортнинг каратэ тури бўйича 13 - жаҳон чемпионатида қатнашиб фахрли биринчи ўринни олдим ва Сўхга олтин медал билан қайтдим. Ноябр ойида Японияда бўладиган мусобақада ҳам қатнашаман. Ниятим у ерда ҳам олтин медалга эришиш.
Озодни биринчи бўлиб табриклаган ҳам унинг меҳрибон устози Гулнозахон Усмонова эди. Ҳозир жаҳон чемпиони изидан бориб мактаб спорт залларида шуғулланаётганлар қанча.
Юқорида қайд этилганидек, Сўхда асосан тожик тилидаги мактаблар фаолият кўрсатади. Вилоятлардаги Президент мактабларига эса имтихонлар ўзбек тилида. Шундай бўлсада бу синовларда юзлаб сўхлик ўқувчилар иштирок этишди.
Оддий оиладаги болалар Президент мактабига кираман, деб боришди. Асосийси иштиёқ, интилиш бор. Ота-оналарда болаларим ўқисин деган орзу умид бор, - дейди Гулнозахон Усмонова.
Ўзбекистон Президенти қарорлари билан сўхлик ёшларга жуда кўп имтиёзлар берилди, жумладан таълим соҳасида ҳам. Бу Сўхдан келгусида йирик олим, етук мутахассислар чиқишига замин яратмоқда.

Опубликовано:

 

22 окт 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии    
Далее
Кольцо Всевластия от Samsung
01:00
Просмотров 578 тыс.
Сайёр қабул Тошкент туманида
7:03
Til sofligiga har birimiz masʼulmiz
12:33
Просмотров 150
ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ
4:23
Просмотров 382 тыс.