23 ноябрь куни Турк лирасининг 2001 йилдан буён бир кун ичида энг буюк қадрсизланиши қайд этилди.
Иқтисодчилар бу санани Ражаб Тойиб Эрдоғаннинг 22 ноябрь кунги баёноти билан боғлашмоқда.
Президентнинг «Валюта курсининг ошиши бандликни оширади» деган сўзлари ортидан доллар/TL курси 13,46 даражасига чиққан.
Туркия энг катта сондаги ўзбекистонликлар меҳнат муҳожирлигида бўлган дунёнинг тўртта давлатидан биридир.
Турк лираси инқирози мамлакатдаги ўзбекистонлик муҳожирларнинг ҳаётида қандай акс этмоқда?
Истанбул шаҳрида ишлаётган жиззахлик муҳожир Бекназар Раҳматов билан айни пайтда у ердаги ўзбекистонликларнинг ҳаёти қандай кечаётгани ҳақида суҳбатлашдик.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: ok.ru/bbcuzbek
Instagram: /
Telegram: t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон
23 ноя 2021