Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими¸ Ўзбекистон делегациялари таркибида бир неча марта Туркманистонга сафар қилган Анвармирзо Ҳусаиновнинг назарида нефту газга бой қўшни давлат билан муносабатни яхшилаш ўта муҳим масаладир.
- Туркманистон Ўзбекистон учун зарур бўлган стратегик хом-ашë ва денгизга чиқиш йўлини таъминлайдиган энг муҳим ҳамкор бўлиши мумкин эди. Бир марта Туркманистонга делегация таркибида борганимда Туркманбоши Каримовга қараб, “келинг, ҳозироқ бориб чегара тўсиқларини бузамиз”¸ деди. Лекин Каримов кўнмади. Шу тариқа биз 25 йилни бой бердик. Туркманистон йилига миллиард-миллиард долларлик қурилиш қилади. Ўша ерда бизнинг ўзбек ишчиларимиз ишлаши керак эди. Москвани қураëтган¸ Питерни обод қилаëтган ўзбек ишчилари учун йўқотилган қурилиш майдони бўлди Туркманистон, деди суҳбатдош.
6 мар 2017