Тёмный

Ургут туманида яқинда топилган қадимий қабртошлар тарихи | Ko'hna manzillar 

UZBEK TV
Подписаться 2,8 млн
Просмотров 6 тыс.
50% 1

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Археологик ёдгорликлар ва ундаги топилмалар муайян бир халқнинг ўтмиши, тарихи, маънавияти ва қадриятларини ўзида акс эттиради. Шу боис дунёнинг барча давлатларида археологик ёдгорликлар ва уларда қайд қилинган ноёб топилмаларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Юртимизда ҳам мустақиллик йилларида маданий ёдгорликлар, жумладан археологик ёдгорликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмидаги миллий маданий мерос объектлари тубдан қайта таъмирланиб, ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур ҳудуд 2001 йил ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига “Самарқанд - маданият чорраҳаси” номинацияси билан киритилган. Уч қисмга бўлинган ҳудудда жами 513 та моддий-маданий мерос объектлар жойлашган.
Самарқанд вилояти ҳудудида 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Улар вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
Робинжон, Чархинтепа, Учтепа (Нарпай тумани), Кўктепа (Пайариқ тумани), Қулдортепа (Ургут тумани), Арабтепа, Навбоғтепа (Самарқанд тумани), Тиллатепа, Бўритепа, Капсатабоботепа (Каттақўрғон тумани), Кумушкент, Суғуда (Оқдарё тумани), Мингтепа (Жомбой тумани) каби ёдгорликлар шулар жумласидандир.
Нуробод тумани Сазағон қишлоғида жойлашган антик даврга оид қалъа, Пастдарғом туманида жойлашган Қўрғонтепа, Нарпай тумани Кўприкбоши қишлоғидаги Лангартепа, Ёнариқ қишлоғидаги Ширинхотинтепа, Урғуч қишлоғидаги Қўштепа, Хўжакорсон қишлоғидаги Шўртепа, Пайариқ туманида жойлашган Қоровултепа ва унинг яқинида жойлашган мозорқўрғон каби ёдгорликлар юртимиз, хусусан вилоят тарихининг нечоғлик узоқ ўтмишга бориб тақалишини ифодалаб турибди.
Археологик ёдгорликларни халқаро талабларга жавоб берувчи коди, бугунги ҳолатдаги фотосурати, топоплани, GPS координаталари, библиографияси ва каталогини яратиш чоралари кўрилмоқда.

Опубликовано:

 

28 июн 2022

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 10   
@user-jq1nu6oi7c
@user-jq1nu6oi7c Год назад
Она,шахрим,Ургутим,
@vxhxjgcjxghxbc7848
@vxhxjgcjxghxbc7848 Год назад
Urgutga salom
@user-lg1tc3bi2x
@user-lg1tc3bi2x Год назад
Шу курсатувни хар хафтада 3 марта ТВ оркали курсатсангизлар,Узбекистон тарихини ва Географиясини урганиш 3 баробар тезлалашади.Жуналист,Оператор ва археологлар жуда курсатишди ва тушунтиришди.МОЛОДЦЫ. ЖОХОНГИРБЕК.САНКТ- ПЕТЕРБУРГ.
@user-dt8lo1ks4l
@user-dt8lo1ks4l Год назад
Бизда хам бор Бир зиератгох жойда тожикистонда Лангар ота деган жойда худди шунака тошлар
@NodirHasanov-qo3gg
@NodirHasanov-qo3gg Год назад
самарканд буюк тарихга эга маскан яшанглар малумот учун рахмат админ
@muslimamahliyo5691
@muslimamahliyo5691 Год назад
Она Узбекистаним наннатим менинг нене авлиёлар изи бор сенда
@akbarsafarov6346
@akbarsafarov6346 Год назад
Ďś
@vxhxjgcjxghxbc7848
@vxhxjgcjxghxbc7848 Год назад
jartepaga salom
@user-ws4rr8jvv77
@user-ws4rr8jvv77 Год назад
Самарканд тожикларники булганми ким билади ё сомони босиб олиб бир оз эгалик килганми бухорони бизники булган деб огиз тулдиради
@Lone28952
@Lone28952 7 месяцев назад
Узбекистонни бошланиши ургут яккабог тамондан бошланган узбек халки тоглар яни тожикистон тамондан тушиб келаверган сувли жойларни ортидан у давирларда узбекистон бутунлай котта орал булган балоталардан иборат булган сув куриши билан инсонлар сув ортидан келаверади шундай килиб узбекистон давлат пайдо булган
Далее