Фарғона вилояти ҳоким Ғаниев Сўх туманида рўй берган низони ҳал қилиш учун борганида маҳаллий аҳоли томонидан тошбўрон қилингани видеоси бизга келиб тушди.
Оломоннинг ўзини бундай тутишини умуман оқлаб бўлмайди. Бироқ ҳоким ҳам вазиятга хушёр баҳо берган ҳолда ғазабга берилган аҳоли билан учрашувнинг хавфсиз ўтиши учун шароит яратиши зарур эди. Яхшиямки ҳолат салбий якун топмаган. Ғаниев жиддий жароҳат олмаган.
Тушунишимиз бўйича Шухрат Ғаниев ўзининг вилоятдаги имиджига тўғри баҳо бермайди. Балки атрофидагилар унга нисбатан бўладиган танқидлар уюштирилишига ва аслида халқ уни яхши кўришига ишонтиришгандир. Амалда эса бундай эмас бўлиб чиқяпти. Сўх туманидаги низони олдини олиш учун Бош вазир борганида ҳам оддий аҳоли томонидан Ғаниевнинг истефоси қайта ва қайта сўралди. Бу вазиятдан кўп хулосалар қилса бўлади
21 окт 2024