Тёмный
No video :(

Фурқат туманида Мустақиллик байрами катта шодиёна билан нишонланди 

Furqat tumani hokimligi
Подписаться 4,8 тыс.
Просмотров 1,4 тыс.
50% 1

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз | Истиқлол билан тенгдош туманимиз ҳам бугун қутлуғ 31 ёшини нишонламоқда
Мустақиллик - маънавий тикланиш, ўзликни англаш ва юксалиш демакдир. Бу йил халқимиз учун энг улуғ, энг азиз байрам ҳисобланган мустақиллигимиз тантаналари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкилланмоқда.
Бугун Фурқат тумани марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Шукуҳли тадбирни туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов очди ва йиғилганларни, уларнинг тимсолида бутун туман аҳлини муборак айём билан қизғин табриклади.
- Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган мамлакатимизга бугун кўплар ҳавас билан боқмоқда, - дейди туман ҳокими, - Истиқлол билан тенгдош туманимиз ҳам бугун қутлуғ 31 ёшини нишонламоқда.
Туман ҳокими барча жабҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашга, ҳар бир фуқарони ўтаётган умридан рози қилишга қаратилаётганини таъкидлади.
Байрам тадбири давомида "Браво" жамоасининг дастурлари ва таниқли эстрада вакилларининг куй қўшиқлари тадбир иштирокчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди.
Бундан ташқари туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган байрам дастурида она Ватан, тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Айниқса, жажжи ўғил-қизларнинг рақслари, болалар спорт мактабида ташкил этилган қўл жанги тўгараклари ўқувчиларининг чиқишлари иштирокчиларни ғоят хушнуд этди.
Байрам тадбири ёрқин томоша - фурқатликларнинг жўшқин ва хуррам кайфиятини янада орттирган мушакбозлик билан якунланди.

Опубликовано:

 

27 авг 2022

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии    
Далее
Dunyoni larzaga solgan.Beshariq darboz polvonlari..
10:23
Армия США вошла в Зангезур
04:17
Просмотров 279 тыс.
СМОТРИМ YOUTUBE В МАЙНКРАФТЕ
00:34
Просмотров 1,4 млн
Хур. Отабек Умаров тингланг.
7:07
Furqat tumani juma hutbasi.05.05.2023
50:20
Армия США вошла в Зангезур
04:17
Просмотров 279 тыс.