Тёмный

Хитой: Мусулмон аёл ва эркакларни лагерларда нималар қилишган? 

BBC News Uzbek
Подписаться 1,9 млн
Просмотров 350 тыс.
50% 1

Хитой лагерларига ташланган мусулмон аёллар ва эркаклар уларни тутқунликда нималар қилишганини айтиб беришди.
Хитойлик мусулмонлар ББС Ўзбек Хизмати ва Жаҳон Хизмати қўшма дастурида илк бора ўз бошларига тушган даҳшатларни сўзлашган.
Кўпчилик таҳқир, хўрлик, қийноқ ва руҳий босимлар мунтазам давом этганини айтган.
Уларнинг баъзилари илк бора бу ҳақида гапирмоқда.
Хитой ҳукумати қийноқлар ва одамларни хўрлаш амалларини рад этади.
Пекинга биноан, уларни лагерь эмас, балки касб-ҳунар марказлари бўлиб, радикализм ва терроризмга қарши кураш доирасида очилган.
Шинжон-Уйғур бўлгаси коммунист раҳбарлари эса ҳозир барча одамлар ўқишни тугатиб, озод этилганини урғулаган.
Лекин лагерлардаги диндор мусулмонлар 10-15 йиллик қамоқ жазоларига ҳукм қилинаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.
Мусулмонлар ҳатто ўз уйларида ҳам доимий кузатув остида қолишаётгани билдирилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, Шинжон-Уйғур бўлгасидаги ҳар ўнтадан битта мусулмон лагерларга ташланган.
Лагерларда асосан уйғур ва қозоқ, қисман, ўзбек, дунган, тожик ва қирғиз мусулмонлари ташланган.
ББС Ўзбек хизмати махсус видеолавҳасини томоша қилинг.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Опубликовано:

 

20 сен 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 511   
Далее
Ромарио стал Ромой
00:46
Просмотров 201 тыс.
🕷ZARARKUNANDALARGA QARSHI MUTAXASSIS TAVSIYASI
1:14
Vladimir Lenin: Zulm saltanatining paydo bo‘lishi
15:29
QABRDAGI SIRLAR
20:49
Просмотров 860 тыс.