Тёмный

Худо томондан бизга берилган “Яшаш учун кураш” программасини биздан ким, қачон ва қандай ўғирлади?! 

OTA -Odam Tili Akademiyasi
Подписаться 159 тыс.
Просмотров 49 тыс.
50% 1

Бизнинг онг ости фаолиятимизни улар қандай манипуляция қилишади. Социалогик, психологик ва когнитив таҳлил. 5-қисм.
Ўйинчоқ бу, бузмагин деб қўлимдан олди.
Эҳтиёт қил, синади деб қўрқитиб толди.
Ўрганишга чанқоқлигим синдириб улар,
Онгимни ҳам қўгирчоқдек қолипга солди!
Нима учун болаликда биз хаққимизни талаб қила олганмиз, ўйинчоғимизни рақибга бериб қўймаслик учун тирнаб тишлашганмиз.
Бугун боламасмиз, аммо болаларимиз келажагини ўғирлаётганларга қарши ҳеч нарса қилмаймиз.
Худо томондан бизга берилган “Яшаш учун кураш” программасини биздан ким, қачон ва қандай ўғирлади?!
Бахтли тахтли бўлишимиз учун Худо барча имконларни бизга берган. Унумли тупроқ, тоза сув, қуёш энергияси хатто мўтадилликни ушловчи ой, флора, фауна ва умуман математик мукаммал экосистема.
Яна бизга буюк мўжиза -ақл берган. Аниқроғи ақлимизни ривожлантириш имкони - Табиат билан таъсирлашиб уни ўрганишга мажбурловчи “яшаш учун кураш” программаси.
Бу программа ҳаётимиз учун керакли, кераксиз, фойдали, фойдасиз, дўст, душман кабиларниям тез илғаб олишимизга мажбурлайди. Уни биз баъзан ўзимизга номаълум воситалар билан ҳам идрок этамиз ва ўзимизча “интуитивний” деб қўя қоламиз.
Аммо дунёни, муҳитни, объекни биз асосан объектив тарзда ўз когнитив инструментларимиз ёрдамида (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, бармоқ теккизиб кўриш...) ўрганамиз.
Албатта ўрганилиши керак объеклар ва жараёнларнинг кўпайиши ва мураккаблашиши, бизнинг уларни абстраклаштириш ва улар устидан мантиқий операциялар бажаришимизни тоқозо қилади. (давоми бор)
давоми.
Катталарнинг фикрича биз болаликда қайсар бўлган эканмиз. Улар бўрттиришади. Аслида биз бу дунёга келгандан бошлаб уни яхшироқ билишга интилганмиз холос.
Қўл оёқларимиз чиқиб ўрганишимиз имконияти ортган сари уни шиддатли забт этишда давом этганмиз.
Ушлаб, тишлаб таъмини, синдириб, бузиб, ички тузулишини билишга интилишимиздан соғ ўйинчоғимиз қолмагани рост.
Уларнинг синдирилишидан безган ва пули куйган катталарнинг бизни “тадқиқодларимиздан” пулни деб тўҳтатиши ҳам, биз ўзимиз ўрганишимиз завқини улар “ўргатиб қўйиб” биздан бир умрга тортиб олиши ҳам ўта адолатсизлик бўлган эди, ўшанда.
Шу ёшларда, айнан мактабга боргунча биз нақадар “олим” (ўрганувчи) бўлганмиз, аслида.
Юриш, йиқилиш, яна туриш, гапириш, тинглаш ва ҳокозоларни нисбатан қисқа муддатда эгаллаганмиз.
Балки умримизда, ҳаётимизда энг муҳим саволларни ҳам ўзимизга айнан ўша ёшда берганлигимиз ҳам турган гап.
Баъзиларга бу саволлар (мол-дунё йиғиш, соҳта шон-шуҳратга интилиш эмас, дунёни билиш, Нега, нима учун, қандай...) кексайиб бу дунёни тарк этишига яқин ҳам яна келар, балки, аммо унда анча кеч, афсуски.
Биз ўша болаликнинг илк давридаги саноқли кашфиётларимиздан умримизнинг якунига қадар фойдаланамиз ва у ҳеч вақт панд бермайди.
Масалан биз ҳозир ўта муҳим ҳолатларда (масалан: мен сенга уйламоқчиман, сенга тегишга розиман, севаман, миллион доллар контракка қўл қўй, у сеники ...) мактабда катталар ўргатган абстракт билимлар асосидагина ҳулоса қилишга ишонмаймиз, ва севгилимизнинг, ҳамкорнинг хатто дўстнинг кўзига сония бўлсада чуқур тикиламиз, “алдамаяптими”- деб, кейин жавоб қиламиз ёки қўл қўямиз.
Аслида ўшанда биз жуда яхши ўрганган самиймий кўз стандартига (болалигимиздаги эмизаётган онамизнинг кўзларига) бу кўзларни бир сония бўлсаям таққослаб алдамаганига ишонч хосил қиламиз.
Психологиядаги тадқиқодларим кўрсатадики, кўз-кўз оптик интрактив канали ҳали биз гапириш-эшитиш вербал акустик каналини ўзлаштириб ишлатгунимизга қадар ҳам уни самарали қўллаганмиз.
Бизни кўтарган янги одамнинг самиймийлигини кўзларидан билиб ё унинг бизни кўтаришига кўнганмиз, ёки чинқираб йиғлаганмиз. Аҳир бизда бошқа ҳимоя воситаси бўлмаган эдида.
Онамизнинг кўзи (самимийлик, ростлик, беғаразлик стандарти) ни бугун ҳам тарозунинг бир томонига ва бошқаларнинг кўзидаги ҳисни бошқа тамонига қўямиз.
Чунки дунёни биз билган стандартларга номаълумни солиштириш орқали ўрганамиз.
давоми бор.
давоми бор
Эй мазлум элим энди,
Фикр қанотингни ёз.
Минг бошга бош ургунча,
Тин олиб, ўйла боз, боз.
Биламан дардларинг мўл,
Ўзингга оғир бироз.
Қадрингни деб йиғлайсан,
Чиқармай кўзёш, овоз.
Ҳар келган катталаринг,
Гапирар баланд парвоз.
Ёнида бирга ҳар дам,
Пахтачи масхарабоз.
Газ трубалар кесилди,
Йўлинг ҳам бўлмади соз.
Қишда тезак ёқасан,
Русда ишлаб, келса ёз.
Қадринг юзин безамадим,
Гапларим ҳам бепардоз.
Дардинг барин ёзишга,
Етмади хатто қоғоз. М.К.

Опубликовано:

 

20 сен 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 13   
@abdujabborovravshanjon8389
@abdujabborovravshanjon8389 2 дня назад
Домлажон, доим сог... булинг!
@Казерок
@Казерок 2 дня назад
ОВКАТЛАНИБ УТИРГАН ПАЙТИНГИЗДАН ТО ОХИРИГАЧА ЗУР ЭШИТИЛГАН.РАХМАТ❤
@WerttDfhvvuc.N.N.
@WerttDfhvvuc.N.N. День назад
Умрингизга ризқингизга эзгу ниятларингизни амалга ошмоғига аллох комил барокат берсин. Илохим ўзи комил қўлласин. Амииин аллоху акбар.
@Казерок
@Казерок 2 дня назад
ШУХРАТ РУСУЛНИ ТАНКИД КИЛГАНМАН ДЕГАН ЖОЙИДА ОВОЗ ЙУКОЛИБ КОЛГАН
@kebato2716
@kebato2716 2 дня назад
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
@ИлхомШамуратов-т6о
👍👍👍👍👍👍👍
@WerttDfhvvuc.N.N.
@WerttDfhvvuc.N.N. День назад
Махмуджон Қўчқоров халқ ни бахт манзилига олиб борилаётган маъёқ.
@Jaloliddin-g7k
@Jaloliddin-g7k 2 дня назад
👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍
@МиржалилХабибуллаев
Domla manimcha anti doza emas. Antidot.ziddi zahar buladi manimcha.
@xasanboydosmatov2771
@xasanboydosmatov2771 День назад
❤❤❤❤❤❤❤
@Қангли
@Қангли День назад
Форсист харомиларга Яратганни лаънати бўлсин.
@xasanboydosmatov2771
@xasanboydosmatov2771 День назад
49077 просмотр Чустда курсатияпти
Далее
Unique deep painful back massage for Lisa #chiropractor
00:11
How to split your drink
00:45
Просмотров 1,1 млн
🔴Isroil Livan bilan urushmoqchimi? #fikratuz
55:06
CHUNKI SEN ALLOHSAN - ALI JOBIR FIYFIY #audiokitob
3:51:23
PUL haqida gaplashamiz | Savol-javob
2:06:33
Просмотров 9 тыс.