Тёмный
No video :(

Шавкат Мирзиёев олис Томди туманига ҳам борди 

UZBEK TV
Подписаться 3 млн
Просмотров 22 тыс.
50% 1

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида олис Томди туманига ҳам борди. Навоий кон-металлургия комбинатининг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишиб, одамлар билан суҳбатлашди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар Навоий кон-металлургия комбинатида 2 та завод бўлган бўлса, ундан кейинги йилларда 4 та гидрометаллургия заводи қурилди. Натижада рудани қайта ишлаш ҳажми 3 мартага, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2 мартага ошди. Бу жараёнда, ўз ўзидан, тоғ массасини қазиб чиқариш ҳам кўпаяди ва катта ҳажмда чиқиндилар ҳосил бўлади.
Янги корхона ушбу техноген чиқиндилардан олтин ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шу боис у 7-гидрометаллургия заводи деб ҳам аталади.
Навоий кон-металлургия комбинатини 2026 йилгача ривожлантириш дастурига мувофиқ, умумий қиймати 3,4 миллиард долларлик 27 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Мазкур завод ушбу лойиҳалардан биридир.
Умумий қиймати қарийб 200 миллион доллар бўлган ушбу корхона йилига 15 миллион тонна техноген чиқиндиларни қайта ишлаб, 7 тоннадан ортиқ олтин ишлаб чиқариш қувватига эга. Эътиборлиси, бунда фойдаланиладиган чиқиндилар 2040 йилгача етади.
Завод қурилишида енгил конструкциялар ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилган. Илгари четдан олиб келинадиган кўплаб асбоб-ускуна ва бутловчи материаллар маҳаллийлаштирилган. Хусусан, улар Навоий машинасозлик заводи ва кон бошқармаларидаги цехларда тайёрланмоқда. Кимёвий ишлов бериш жараёнида ҳам маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланилмоқда.
Булар таннархни янада арзонлаштиришда муҳим омил бўлаётир.
Корхонада 1 минг 100 дан ортиқ киши иш билан таъминланди. Бу ерга Навоий давлат кончилик институтини тугатган ёш мутахассислар ва маҳаллий аҳоли қабул қилинди.
Президентимиз корхона жамоаси, томдилик фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашди.
- Сўнгги 4 йилда мамлакатимизда ерости бойликларини ўзлаштириш ишлари 30 фоизга ошди. Саноатимизга янги, илғор технологиялар кириб келди. Энг муҳими, бу замонавий корхоналарда ишлай оладиган билимли мутахассислар етишиб чиқаяпти. Давлатимиз учун ерости бойликларидан ҳам қадрли бойлик бу - сизларсиз, - деди Шавкат Мирзиёев ёшларга қарата.
Шу ерда Навоий кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари журналистлар билан ҳам мулоқотда бўлиб, бугун ишга туширилган корхоналарнинг иқтисодий самарадорлиги, саноат соҳасидаги режалар ҳақида сўзлаб берди.
Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи якунланди.

Опубликовано:

 

5 сен 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 15   
@user-dt5zj1pc3k
@user-dt5zj1pc3k 3 года назад
Юртимизга куз тегмасин яхши ривожланиши яхши призидентимиз сог омон булсин Аллох рози булсин сиздан
@user-rn7rt3fz3i
@user-rn7rt3fz3i 3 года назад
Коррупцияни йук Килинг уша сиз айтган билимда умуман УЗБЕКИСТОНимизда Барака булади ИНШААЛЛОХ
@user-fu7tt6dl8z
@user-fu7tt6dl8z 3 года назад
Боши омон бусин юртбошимизи хамма гаплари тугри темболе хозр огир вактда
@akbarnodirov5591
@akbarnodirov5591 2 года назад
Men ishlamoqchiman
@user-vm4bl4vl8w
@user-vm4bl4vl8w 3 года назад
Зур мативатса берди ёшларга
@universalmavzu
@universalmavzu 3 года назад
Rasmim ustiga bosib sahifamga kiring, podpisatsya boʻling. Qiziqarli raqslar va boshqa videolar tomosha qilib bahra olasiz
@akbarnodirov5591
@akbarnodirov5591 2 года назад
Qayerda ekan 7 zavod tomdi tumanida
@user-oh4ij4jn6v
@user-oh4ij4jn6v 3 года назад
Факат корупция йук булса узбекистон зур булади
@samievshuhrat611
@samievshuhrat611 3 года назад
Корупция йук булиши учун сизхам харакат килишиз керак,факат президетмас,ишилар хал булиши учун пора беришни йук килинг,битта президентмас,оддий одамлар хам , пора берадигон одам йук булса,пора оладигон йук булади.
@user-nc8me3tq6h
@user-nc8me3tq6h 3 года назад
Эхххх озбегим
@qojatop3110
@qojatop3110 3 года назад
Конимех туманига келиши керак эди
@sobirnabiev5637
@sobirnabiev5637 3 года назад
🤑🤑🤑🤑🤑🤑🤑
@kurbanov00n1_pubgm2
@kurbanov00n1_pubgm2 3 года назад
Леалплплдп
@user-rn7rt3fz3i
@user-rn7rt3fz3i 3 года назад
Булар хаммаси сайлов олди уйинлару халкни Алдаш холос
Далее
Qumda qurilgan qishloq - Boymurodda bir tun
19:34
Просмотров 170 тыс.
Friends
00:32
Просмотров 122 тыс.
Jonli yoyin: Demiralning xiyonati
Просмотров 729
Qishloqda bir tun: Tomdi tumanidagi chorvadorlar ovuli
22:56
Friends
00:32
Просмотров 122 тыс.