Тёмный

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 45 тыс.
50% 1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Остона шаҳрида "ШҲТ плюс" форматининг "Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш - барқарор тинчлик ва тараққиёт сари интилиш" мавзусидаги учрашувида иштирок этди.
Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари ва унинг доимий фаолият юритувчи органлари раҳбарларидан ташқари кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мамлакатлар етакчилари, фахрий меҳмонлар, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва бошқа халқаро тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида кенг таркибдаги “ШҲТ плюс” йиғилиши айни вақтида ўтказилаётганини таъкидлади.
- Ҳозир дунё ишонч, адолат ва ҳамжиҳатлик қайта тикланишига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезмоқда, - деди Президентимиз.
Бугунги глобал жараёнларга баҳо берар экан, давлатимиз раҳбари сиёсий ва иқтисодий “парчаланишлар”, урушлар ва можаролар халқаро муносабатлар тизими асоси ва ҳал қилувчи тамойилларининг емирилишига олиб келаётганини қайд этди.
- Қарама-қаршилик ва протекционизм жаҳон иқтисодиёти парчаланиши ва етказиб бериш занжирлари узилишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатларнинг савдо, молия, сармоя, технология ва инновациялар трансфери соҳаларидаги самарали ҳамкорлигида тўсқинлик қиладиган янги ажратувчи чегаралар вужудга келмоқда, - деди Президент.
Таъкидланганидек, "ушбу муаммоларни ҳал қилишнинг ягона йўли - умумий хавфсизлик, тараққиёт ва фаровонлик учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришдир".
Ўзбекистон раҳбари ШҲТ ҳар доим халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи ролига таянадиган кўп томонламалик асосидаги адолатли дунё тартиботи тарафдори бўлиб келгани ва шундай бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, юзага келган воқелик Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти самарасини оширишда янги стратегик ёндашувларни талаб этмоқда.
- Ташкилотимизнинг улкан салоҳияти ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги ортиб бораётган ролига мос келадиган янги мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш вақти келди, - деди Президент.
Давлатимиз раҳбари ШҲТ таъсис этилган даврдан буён замонавий таҳдидларнинг табиати ва миқёси сезиларли даражада ўзгаргани сабабли хавфсизликни таъминлаш масалаларида унинг фаолиятининг концептуал асосларига янги нигоҳ билан қарашни таклиф қилди.
ШҲТ салоҳиятини мустаҳкамлашда, жумладан, Хавфсизликка хатар ва таҳдидларга қарши кураш бўйича универсал марказни ташкил этишда ушбу омилларни ҳисобга олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Президенти ваколатли органлар раҳбарлари ва экспертлар иштирокида ҳар йили “Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс мулоқоти”ни ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Президентимиз ШҲТ маконида савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил “қайта ишга тушириш”, кўп томонлама савдо ва тармоқлараро шерикликнинг мустаҳкам асосларини яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Саммит давомида томонлар савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва электрон савдони ривожлантириш, технологик кооперацияни, шу жумладан келажак саноати тармоқларини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга келишиб олгани таъкидланди.
Бизнес мулоқоти учун самарали платформани шакллантириш мақсадида Ўзбекистон етакчиси барча шерикларни жалб қилган ҳолда ҳар йили "ШҲТ ЭКСПО" халқаро саноат кўргазмасини ўтказишни таклиф этди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши, ЕОИИ, АСЕАН ва бошқалар билан иқтисодий ҳамкорликни фаол илгари суриш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини излаш муҳимлиги қайд этилди.
Бугунги геосиёсий вазиятда ҳудудлараро ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун инклюзив ва интеграциялашган транспорт-транзит тизимини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, экологик муаммолар кучайиб бораётган бир шароитда иқлим соҳасидаги ҳамкорлик ШҲТ янги кун тартибининг энг муҳим қисмига айланиши керак. Шу муносабат билан "яшил" тараққиёт соҳасидаги умумий мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган Иқлим ўзгаришига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш таклифини қўллаб-қувватлади.
Бундан ташқари, Тошкентда экологик барқарорлик ва "яшил" ўсиш соҳасида тадқиқотлар олиб борадиган ШҲТнинг Иқлим муаммолари бўйича инновацион ечимлар марказини ташкил этиш таклиф қилинди.
Аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари ташкилот кун тартибида марказий ўринни эгаллаши лозим, деди давлатимиз раҳбари. Шу маънода, келгуси йили Самарқанд шаҳрида Келажак саммити мақсадларига эришишга муносиб ҳисса қўшиш учун БМТ шафелигида барқарор ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича глобал конференцияни ўтказиш режалаштирилгани маълум қилинди.

Опубликовано:

 

3 июл 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 43   
@AsqarAsqar-f1c
@AsqarAsqar-f1c 3 дня назад
Давлатлар бирлашгани яхши битта пул бирлигини жорий к,илса жуда яхши бу'ларди.
@user-nc8lt6bc1y
@user-nc8lt6bc1y 2 дня назад
Хурматли Ш, Мирзоев сизни ташабусингиз факат Узбекистан учун эмас балки барчани уйлайсиз рахмат сизга,,,🇭🇺🇭🇺🇭🇺🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿❤❤❤❤
@xonqaavtomarkaz
@xonqaavtomarkaz 3 дня назад
Kuch birlikda
@user-wl4bq8zt1j
@user-wl4bq8zt1j 3 дня назад
Yashasin Oʻzbekiston ❤yashasin sh, Mirziyoev ❤
@OrinboyEraliyev
@OrinboyEraliyev 3 дня назад
Енгил.ва.огир.саноатни.ревожлантириш.к.к.завод.вафабрика.ларни.куриб.ишга.тушириш.к.к. С.с.с.р.давридагидек.
@user-zz8ll5zq1h
@user-zz8ll5zq1h 4 дня назад
Тинчлик булсин, эй одамлар. Рахбаримиз узбекистонни манфаатини биринчи уринга куядиган инсондир.
@yyyh2824
@yyyh2824 3 дня назад
Ўз халқи манфаатини биринчи ўринга қўймайдиган президент ҳам бўлармикин-а, тавба деворасанда шунақа фикрларни ўқиб, начора дунёни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчарканда.
@user-vz8fm9so8b
@user-vz8fm9so8b 4 дня назад
Рахмат 🎉
@DUASS-FX-STUDIO
@DUASS-FX-STUDIO 2 дня назад
Sh M prezidentimiz omon boʻling 👍👍 ❤❤ mustaqilligimiz abadiy boʻlsin 🇺🇿❤️
@GulomQodirov-kc1of
@GulomQodirov-kc1of 3 дня назад
Мени.фикрим.агар.юртбошимиз.айтиб.утган.кушни.давлатлар.аро.хар.бир.йуналиш.долзарб.булаётган.иклим.узаро.ишонч.совдо.сувсизлик.хокозалар.учун.хозирдан.чоралар.курмаса.кеч.булишини.тугри.деп.хисоплашимиз.керак.самит.йигилишини.яхшилаб.кузатган.одам.узи.тушиниб.олади.юртимиз.тинч.энг.бой.давлат.булсин.
@MadyorXudayquliyev
@MadyorXudayquliyev 4 дня назад
Assalomu alaykum, Prezident Yurt boshimiz Sog salomat bolsinlar, Allohim uzi uz panohida asrasin. Allohga shukur Yurtimiz tinch Eng keragi shu ,Hamisha tinch bolsin Yurtimiz
@alijonazimov849
@alijonazimov849 4 дня назад
Шанхай ташкилоти иштирокчилари хам узига яраша салохиятга эга. Нукул негатив тарафлама хулоса килменглар. Яшанглар ундан кура мезза килиб. Президентимиз молодец. Тинч ва дустона сиёсат киляпти..
@user-uu3uu8or2q
@user-uu3uu8or2q 4 дня назад
Овози кани
@user-zz8ll5zq1h
@user-zz8ll5zq1h 4 дня назад
Яхши утибди. Ман учун бу визитдан ёмон тарафини куриш кийин. Нимаси ёмон агар биз якин ва фойдали алокалар килиб турсак. А.
@user-um7wz9kr4h
@user-um7wz9kr4h 4 дня назад
Куп гапирдилами нима хамма дам инима учун
@user-wj2rr9oy4p
@user-wj2rr9oy4p 3 дня назад
𝗣𝗿𝗲𝘇𝗶𝗱𝗲𝗻𝘁𝗶𝗺𝗶𝘇 𝘁𝗮𝗻𝗶𝗷𝗼𝗻𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘀𝗼𝗴 𝗯𝗼̃𝘀𝗶𝗻
@user-zz8ll5zq1h
@user-zz8ll5zq1h 4 дня назад
Зур ташриф. Хар бир давлатга хам фойда беради
@MarufXudyberdiogli
@MarufXudyberdiogli 3 дня назад
🎉🎉
@user-zz8ll5zq1h
@user-zz8ll5zq1h 4 дня назад
Улар билан тенг алокани ривожлантираверишимиз зарур
@uktamnarkulov7932
@uktamnarkulov7932 4 дня назад
Яшанг бротан
@user-ll1yh5xy3w
@user-ll1yh5xy3w 4 дня назад
Омад олга узбекистон ❤❤❤🎉🎉🎉
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 4 дня назад
Шундай якин алокаларга куз тегмасин. Актив булиб юрган давлат ва шу давлатнинг фукаролари ютади.
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 4 дня назад
Шанхай ташкилоти билан ўзаро муносабатлар Ўзбекистон учун жуда муҳим. Бирор фитна уйлаш шартмас
@user-zz8ll5zq1h
@user-zz8ll5zq1h 4 дня назад
Молодец бизанинг рахбаримиз. Билади кимлар билан , кандай алокалар оборишни.
@yyyh2824
@yyyh2824 3 дня назад
Сизнинг фикрингизча Президентимиздан бошқалар балони ҳам билмаганда ШҲТ ташкил топмаган бўларди. Бу даражада саёз фикрлаш яхши эмас.
@user-pt7dq2bw9t
@user-pt7dq2bw9t 4 дня назад
У́збекистон олга
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 4 дня назад
Давлатимиз учун турли давлатлар билан, шу жумладан ташкилотлар билан хам алока килгани яхши. Бизани бизнесменларга шароит яратишса, куп яхши буларди.
@user-sq5vx3ue9o
@user-sq5vx3ue9o 4 дня назад
Нима булсахам прздэнтимиз тинчликни саклаб колишни эхтийотини килябти.умрлари узог булсин 🤲🤲🤲🤲бизлар узбэкмиз иродамиз чугундэк мустахкам.бизни хэчким буколмайди бир жонга бир улим.юртимиз учун жнимизни бэрамиз.олга Узбэгистон
@user-pr3vd2hy8j
@user-pr3vd2hy8j 4 дня назад
Олкишлар шон шарафлар булсин Шавкат❤🎉 Мирзиёев га
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 4 дня назад
Борса - буни нимаси ёмон. Хар бир тинч хамкорлик киламан деган давлатнинг фойдаси тегади. Шу Шхт ичида булса хамда.
@nodirnabiev1701
@nodirnabiev1701 4 дня назад
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва натижадорликни оширишга хизмат қилмоқда
@user-cz5sn6ik3z
@user-cz5sn6ik3z 4 дня назад
Тугри кушиламан
@Vatan_muqaddas
@Vatan_muqaddas 4 дня назад
Президентимига раҳмат. Халқ учун тиним билмаяпди.
@nodirnabiev1701
@nodirnabiev1701 4 дня назад
Мамлакатимиз ташкилот доирасидаги ҳамкорликда фаол иштирок этиб келмоқда
@ShuhratYoqubov-rr3nw
@ShuhratYoqubov-rr3nw 3 дня назад
Президент имизнинг ташаббуси яккол билиниб турди бошка Давлат етакчиларига караганда президентимизнинг дуне караши ва хозирги замонга мос равишда муаммоларни бартараф килиш шижоати айнан бизнинг президентимизнинг сузлаган нуткларида барчанинг эьтиборини тортди . ШОС ташкилоти иштирокчиларининг барчасини узига жалоб килган президентимизни хурмати янада ошди купни курган эртангги кунни кура биладиган халклигимизни ташкилот иштирокчилари яксак бахолашди
@alijonazimov849
@alijonazimov849 4 дня назад
Шанхай ташкилоти билан кишлок хужалиги ва иктисод, мудофаа йуналишида хамкорлик килган фойдали
@alijonazimov849
@alijonazimov849 4 дня назад
ШОС давлатлари билан уртамизда кучли иқтисодий ва маданий алоқалар урнатса булади. Буни хеч ким инкор этолмайди
@user-gc7vn1oi3p
@user-gc7vn1oi3p 4 дня назад
Приздентимиз супер 👍 битта лайк босиллар
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 4 дня назад
Манимча бу бизани халкларимиз учун катта манфаат беради. Керакли визит
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 4 дня назад
Шанхай ташкилоти давлатлари Узбекистоннинг савдо хамкорларидан бири була олади. Шуни узи хам бу ташкилот бизга мухимлигини билдиради, торими гапим ?
@sherzoddavlatov5118
@sherzoddavlatov5118 4 дня назад
Президентимиз ташки сиёсати узокни уйлаган, прагматик ташки сиёсатдир.
Далее
The Hardest Challenge!
00:37
Просмотров 10 млн
ЧЎЛда яратилган БИЗНЕС
19:46
Просмотров 162 тыс.
Mirziyoyev kreditlari: Yemagan somsaga pul to‘lash
18:37
Shavkat Mirziyoyev qanday hokimiyatga keldi?
15:41
Просмотров 3,5 млн
"ВАЗИР ФУҚОРОЛАРНИ АЛДАДИ"
17:36