Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига бориб, Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон тиловат этилди.
Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига йўл олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бўзатов туманига келиб, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Жугинис Жуманазаров хонадонида меҳмон бўлди.
Бўзатовлик экологлар, маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот бўлди.
Бўзатов тумани давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йилда қайта ташкил этилган эди. Кейинги икки йилда бу ерда кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари, минг ўринли амфитеатр, спорт майдони, Ёшлар маркази қурилди. Тўқимачилик корхонаси иш бошлади.
Шавкат Мирзиёев Бўзатов туманида Қорақалпоғистон сайловчилари билан учрашди ва ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Охирги беш йилда Қорақалпоғистонда юз берган ўзгаришлар қайд этилди. Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилликка мўлжалланган дастурини ҳам баён этди.
Учрашувда партия вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
27 авг 2024