Тёмный

Шарқ Арастуси - Абу Наср Форобийнинг ҳаёти ва ижоди. 1-қисм | Buyuk yurt allomalari 

UZBEK TV
Подписаться 2,9 млн
Просмотров 3,4 тыс.
50% 1

"Буюк юрт алломалари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим Форобийнинг тўлиқ исми Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон.
Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи унинг номи билан боғлиқ. Форобий ўз замонаси илмларининг барча соҳасини мукаммал билган ва бу илмлар ривожига катта ҳисса қўшганлиги, юнон фалсафасини шарҳлаб, дунёга кенг танитгани туфайли Шарқ мамлакатларида унинг номи улуғланиб, “Ал-муаллим ас-соний” - “Иккинчи муаллим” (Аристотелдан кейин), “Шарқ Арастуси” деб юритилган.
Форобий 873 йилда туркий қабилалардан бўлган ҳарбий хизматчи оиласида, Сирдарё қирғоғидаги Фороб - Ўтрор деган жойда туғилган. У туғилган ҳудуд Сомонийлар томонидан бошқарилиб, араб халифалигининг шимолий чегараси ҳисобланган.
Форобий бошланғич маълумотни она юртида олди. Сўнг Тошкент (Шош), Бухоро, Самарқандда ўқиди. Кейинроқ ўз маълумотини ошириш учун араб халифалигининг маданий маркази бўлган Бағдодга келди. Бағдодда бу даврда мусулмон дунёсининг турли ўлкаларидан, хусусан, Марказий Осиёдан келган кўп илм аҳллари тўпланишган эди. У ерга бора туриб Форобий Эрон шаҳарлари Исфаҳон, Ҳамадон, Рай ва бошқа жойларда бўлди.
Форобий Бағдодда ўрта аср фани ва тилининг турли соҳалари, юнон фалсафий мактаблари билан чуқур танишиб, ўзга диний эътиқод, фалсафий фикрдаги кишилар билан илмий мулоқотда бўлди. Абу Башар Матта ибн Юнусдан (870-940) юнон тили ва фалсафасини, Юҳанна ибн Хийлон (860- 920)дан табобат ва мантиқ илмини ўрганди. Айрим маълумотларга қараганда, у 70 дан ортиқ тилни билган.
Тахминан 941 йилдан бошлаб Форобий Дамашқда яшаган. Шаҳар чеккасидаги боғда қоровул бўлиб, камтарона кун кечириб, илм билан шуғулланган. Сўнгги йиллар у Ҳалаб (Алеппо) ҳокими Сайфуддавла Ҳамдамид (943-967) илтифотига сазовор бўлди. Тадқиқотчилар унинг Ҳалабдаги ҳаётини энг самарали давр ҳисоблайдилар. Чунки бу ҳоким ҳурфикрлилиги, илм-фанга эътибор берганлиги билан ажралиб турган. У Форобийни саройга таклиф этади, лекин Форобий бунга кўнмайди, оддий ҳаёт кечиришни афзал кўради. Форобий 949-950 йилларда Мисрда, сўнг Дамашқда яшаб, шу ерда вафот этган ва “Боб ас-сағир” қабристонига дафн қилинган.
Форобий ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларининг қарийб барча соҳаларида 160 дан ортиқ асар яратган. У турли билимларнинг назарий томонлари, фалсафий мазмуни билан кўпроқ қизиққанлиги учун унинг асарларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин:
1) юнон файласуфлари, табиатшуносларининг илмий меросини изоҳлаш, тарғиб қилиш ва ўрганишга бағишланган асарлар;
2) фаннинг турли соҳаларига оид мавзулардаги асарлар.
Форобий қадимги юнон мутафаккирлари - Платон, Аристотел, Эвклид, Птолемей, Порфирийларнинг асарларига шарҳлар ёзган. Айниқса, Аристотел асарлари (“Метафизика”, “Этика”, “Риторика”, “Софистика” ва б.)ни батафсил изоҳлаб, қийин жойларини тушунтириб бера олган, камчиликларини кўрсатган, айни вақтда бу асарларнинг умумий мазмунини очиб берувчи махсус асарлар яратган.
Форобий шарҳлари Ўрта ва Яқин Шарқ илғор мутафаккир-ларининг дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Абу Али ибн Сино Форобий шарҳлари (“Метафизика” - “Мобаъдий табиат”)ни ўқиб, Аристотел асарларини тушунганини алоҳида таъкидлайди. Форобийнинг шарҳ ёзиш фаолияти фақат Шарқнигина эмас, ўрта аср Европасини ҳам юнон илми билан таништиришда катта рол ўйнади. Мутафаккир ўз асарларини ўша даврда Шарқ мамлакатларида илмий-адабий тил ҳисобланган араб тилида ёзади.
Форобий шунингдек, араб ва форс тилларида фалсафий мазмундаги шеърлар ҳам ёзган. Форобий асарлари ХII-ХIII асрлардаёқ лотин, қадимий яҳудий, форс тилларига, кейинчалик бошқа тилларга таржима қилиниб, дунёга кенг тарқалган. Сўнгги асрларда кўчирилган нусхалари кўп мамлакатларнинг кутубхона ва муассасаларида сақланади.
Форобийнинг табиий-илмий фанлар ҳақидаги қарашлари “Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи” асарида батафсил ёритилган. Китобда ўрта асрда маълум бўлган 30 дан ортиқ фаннинг таърифи, аҳамияти кўрсатиб берилади. Шу нарса диққатга сазоворки, Форобий табиий ва ижтимоий фанларни вазифасидан келиб чиқиб тўғри фарқлаган. Унинг талқинича, математика, табиатшунослик, метафизика фанлари инсон ақлини билимлар билан бойитиш учун хизмат қилса, грамматика, мантиқ, шеърият каби илмлар фанлардан тўғри фойдаланишни, билимларни бошқаларга тўғри тушунтириш, яъни ақлий тарбия учун хизмат қилган. Сиёсат, ахлоқ, таълим-тарбияга оид билимлар эса кишиларнинг жамоаларга бирлашувини, ижтимоий ҳаётга тегишли қоидаларни ўргатади. Форобий инсоннинг амалий фаолияти учун табиий фанларнинг аҳамиятини яхши тушунади. Бундай фанларни у реал нарсалар ҳақидаги илмлар деб атайди.

Опубликовано:

 

9 мар 2021

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии : 4   
@user-jl5me3zp4x
@user-jl5me3zp4x 2 месяца назад
❤❤❤
@user-jl7uf9jw1u
@user-jl7uf9jw1u 2 месяца назад
Вы чо ахринели манголойди
@user-jl7uf9jw1u
@user-jl7uf9jw1u 2 месяца назад
Етат учони фарси вы паевилис насвет посли нашестви чингизхана 12 веке вы смешни манголойд и туркмен увас никагда небла никакова учонва
@Xacimovanvar.1988.
@Xacimovanvar.1988. Месяц назад
Фароб ета названия горда нинишни Отирор
Далее
Каха и калЪян
00:46
Просмотров 198 тыс.
Alisha Lehmann joins Juventus Women 🤍🖤
00:16
Просмотров 3,8 млн
Fortnite_20230507143012
1:00
Просмотров 1,1 тыс.
Ibn Sinoning Bilish Zarur Bo'lgan Iqtiboslari
5:16
Просмотров 56 тыс.
Каха и калЪян
00:46
Просмотров 198 тыс.