"Мозийдан садо" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
ШАҲРИСАБЗ - Қашқадарё вилоятидаги шаҳар. Шаҳрисабз тумани маъмурий маркази (1926 йилдан). Китоб-Шаҳрисабз воҳасида. Катта Ўзбекистон тракти ёқасида жойлашган. Шаҳрисабз жан. дан Танхоздарё, шим. дан Оқсув дарёси оқиб ўтади. Уртача бал. 658 м. Аҳолиси 90 минг киши (2004). Ш. Ўзбекистондаги қадимий шаҳарлардан бири. Археологик маълумотларга кўра, шаҳарга мил. ав. 1 минг йилликнинг ўрталарида асос солинган. Шаҳрисабз мил. бошларида ва илк ўрта асрларда турли номлар билан аталган (қ. Кеш). 13-асрдан Шаҳрисабз номи ҳам урф бўлган.
Мўғуллар истилоси даврида шаҳар тарихи ёзма манбаларда деярли ёритилмаган. 1351 йилда зарб этилган кумуш тангаларда «Шаҳрисабз» номи учрайди. Шарафуддин Али Яздий (15-аср) шаҳар тўғрисида: «Шаҳрисабз, уни туркийлар Кеш деб атайдилар» деб ёзган. Шаҳрисабз яқинидаги Хожа Илгор қишлоғи (ҳоз. Яккабоғ тумани ҳудуди)да Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган. Шаҳрисабз ўша даврда «Қуббатулилм валадаб» номи билан юритилган. Хусрав Деҳлавий, Бедил, Мирзо Ғолиб каби алломаларнинг отабоболари Шаҳрисабзда туғилган.
Амир Темур ва Темурийлар даврида Шаҳрисабз улкан салтанатнинг йирик шаҳрига, барлос бекларининт ёзги қароргоҳига айлантирилган. Оқсарой ва Дор уссиёдат мажмуаси қурилган. Шаҳар атрофи қалъа девори биланўраболинган. Испания элчиси Клавихо ўз қундалигида Шаҳрисабзда кўплаб маҳобатли бинолар ва масжидлар борлигини ва қурилаётганлигини таъкидлайди. Кейинроқ ҳам кўплаб меъморий обидалар (Дор уттиловат мажмуаси, Кўк гумбаз масжиди ва бошқалар) қурилди. Ҳофизи Абру шаҳарда кўҳна девор (банди қадим) бўлганлиги, бироқ у 15-аср бошларида бузилиб кетганлигини ҳам ёзади. Ўша пайтда Шаҳрисабзнинг 4 дарвозаси: Арк (шим.), Кунчиқар (шарқий), Кушхона (ғарбий), Термиз (жан.) дарвозалари бўлган.
1556 йилда Шаҳрисабзни Абдуллахон II эгаллаган. Кейинчалик Шаҳрисабз Бухоро хонлигининг Қарши вилояти таркибида бўлиб келган. 16-аср ўрталарида ҳам Шаҳрисабз мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган эди.
Маҳмуд ибн Вали (17-аср) ўзининг «Баҳр аласрор» («Сирлар денгизи» - «География») асарида Шаҳрисабзни қуйидагича таърифлаган: «Кеш - Мовароуннаҳр шаҳарларидан бири, ямяшил боғлари ва кўзга қувонч бахш этувчи гулзорлари туфайли у ҳозир Шаҳрисабз номи билан шуҳрат топган. У жаҳондаги энг чиройли шаҳарлардан бири ҳисобланади; иқлими жуда яхши ва дилтортар…».
Аштархонийлар даврида Шаҳрисабз сиёсий мавқеини анча йўқотгйн. Шаҳрисабзда ҳокимият учун курашда аввал манғитлар, сўнгра қўнғиротлар уруғи ғолиб чиқиб марказий ҳокимият - Бухоро хонлигини тан олмасликка уринишган. 18-аср 1-чорагида Дашти Қипчоқ қозоқлари Зарафшон ва Қашкдцарё воҳаларига талончилик ҳужумлари уюштирганда Шаҳрисабзда бир неча муддат шаҳар ҳаёти издан чиққан. 1750-52 йиллардан Шаҳрисабз Бухоро амирлиги тасарруфига ўтди. 18-аср ўрталарида шаҳар қайтадан қад ростлаган.
Шаҳрисабз ҳокими Бобобек, Китоб беги Жўрабек, амир Музаффарнинг катта ўғли Абдулмалик (Катта тўра) бошчилигида катта қўшин билан 1868 йилда руслар босиб олган Самарқанд шаҳрини қайтариб олиш учун отланишган, аммо чекинишга мажбур бўлганлар. 1870 йил августда Туркистон губернатори К. П. Кауфманнит буйруғи билан генерал Абрамов қўмондонлигидаги махсус қўшин Шаҳрисабз ва Китобни босиб олган. Бироқ рус қўшини қўмондонлиги Шаҳрисабз ва Китобни Бухоро амири тайинлаган бекларга топшириб, Самарқандга қайтишган. Шаҳрисабз 1920 йилгача Бухоро хонлиги таркибида бўлган.
Шаҳрисабз аҳолисининг асосий қисми савдосотиқ ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. 18 - 19-асрларда Шаҳрисабзда 6 дарвоза, 7 карвонсарой ва 6 та мадраса, бир нечта бозор, шаҳар ташқарисида Намозгоҳ масжиди бор эди.
2 июн 2021