Шеробод тумани бозори директори Усмон Бобоқулов бозорни кенгайтиришнинг ажойиб йўлини топибди: бозорга қўшни бўлган тўртта "дом"нинг ўртасида, болалар майдончаси ўрнида ҳеч қанақа қарорсиз, рухсатсиз, аҳолининг оҳ-воҳларига қулоқ солмасдан ҳожатхона қурибди!
Мана сизга инсон қадри, одамга ҳурмат, эътибор!
Аҳолининг норозилигига кўра, туман кадастри раҳбари бу ҳожатихонани бузиб ташлаш ҳақида Усмон Бобоқуловни огоҳлантирган, аммо "танка"лари бўлган қуда-андалари вилоят прокуратурасида ишлайдиган Усмон Бобоқулов туман кадастрини ва унинг хатини бир тийинга оладими? Вилоят ва туман ҳокимлари Усмон Бобоқуловнинг соясига салом бериб, қуллуқ қилиб турганида бу одам битта туман кадастри бошлиғини писанд қиладими? Бутун бошли халққа тупуриб қўйгани эмасми бу?
"Танка"си зўр бойлар истаса, ҳовлингизда, истаса, уйингиз ўртасида ҳожатхона қурадиган, истаса, бошингиздан "пе-пе" қиладиган замонга келибмиз!
Нима ҳам дердик, Шеробод халқига яп-янги ҳожатхона муборак бўлсин!
Ҳеч қанақа канализацияси бўлмаган бу ҳожатхона ҳадемай тўлиб, ёзда ажойиб ҳидлар таратади, деб умид қиламиз!
Полвонлар юртида наҳотки, "Эй, Усмон, нима қилаяпсан?" дея оладиган ориятли, номусли, иймонли бир раҳбар топилмаса?
Сурхандарёда топилмаса, Тошкентда топилар?
Сурхадарё раҳбарларини "ўйнатиб" юрган Усмон Бобоқулов Ўзбекистон Президентига ҳам бу қилиғини қила олмас, деб ўйлайман!
Шерободдаги "беспредел"лар ҳақида Президентимиз бугун бўлмаса, эртага эшитади! Мен бунга аминман!
#prezident #президент #uzbekistan #тўрамурод #узбек #jurnalist #журналист #yozuvchi #samarkand #karimberdituramurod #karimberdi #surhondaryo #surxon #surhan #termiz #hokim #hokimlar #sherobod #bozor_olami #bozor #термиз #сурхондарё #шеробод #бозор #ҳоким #ҳокимлар #бозорком #усмон #бобоқулов #лочин #тураев #прокурор #прокуратура #коррупция #порахўрлик #танишбилиш #қариндошлар #prezident #prokuratura #prokupor #tank #tanka #sud #adolat #odalat #адлоат #ҳақ #суриштирув #қонунсизлик #беспредел #танишбилишчилик #соққа #hojatxona #ҳожатхона #туалет
7 сен 2024