Тёмный

ЎЗБЕКИСТОН ОВОЗИ 105 ЁШДА 

Milliy kutubxona
Подписаться 20 тыс.
Просмотров 71
50% 1

Ўзбекистон овози - ижтимоий-сиёсий газета. Муассиси Ўзбекистон Халқ демократик партияси (1992 йилдан). Ҳафтада уч марта, рус тилидаги нашри - "Голос Узбекистана" бир марта чиқади (айни пайтда ўзбек тилида бир марта, рус нашри вақтинча чоп этилмаётир) .
Дастлабки сони 1918 йил 21 июнда - "Иштирокиюн" ("Коммунист") номи билан чиққан. Кейинчалик "Қизил байроқ" (1920), "Туркистон" (1922), "Қизил Ўзбекистон" (1924), "Совет Ўзбекистони" (1964) номларида нашр этилган. 1991 йилдан ҳозирги “Ўзбекистон овози” номида.
Газетага турли йилларда У. Эшонхўжаев, Қамчинбек, К. Алиев, Қ.Сорокин, М. Шермуҳамедов, М. Ромиз, М. Ҳасанов, В. Раҳимий, А. Худойбахтов, М. Усмонов, Р. Мажидий, А. Ўразаев, Р. Абдураҳмонов, С. Азимов, О. Абдураҳмонов, С. Ражабов, Ҳ. Ғуломов, Ш. Рашидов, М. Қориев, Л. Қаюмов, Ў. Усмонов, Р. Раҳмонов, Ш. Убайдуллаев, А. Суюн ва бошқалар муҳаррирлик қилган.
Ўзбек адабиёти ва журналистикасининг улкан намояндалари - Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий (Жулқунбой), Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Мақсуд Шайхзода, Миртемир,Собир Абдулла, Зулфия ва бошқа буюкларимизнинг илк ижодлари шу газета саҳифаларида эълон қилинган.
Ҳаётнинг барча соҳаларида бошланган ислоҳотлар моҳиятини очиб бериш, истиқлол сиёсатини халқ қалбига олиб кириш, янгича онг, янгича тафаккурни шакллантириш, мустақиллик мафкурасини яратиш газетанинг асосий вазифасидир. Сиёсат, маънавият ва маърифат, парламент ва ҳуқуқ, ижтимоий ҳаёт ва иқтисодиёт, экология ва сиҳат-саломатлик, спорт ва ҳарбий ватанпарварлик, хатлар ва оммавий ишлар бўлимлари фаолият юритмоқда. Мамлакатнинг барча вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўз мухбирларига эга. Ўтган асрнинг 60-90 йилларида газета ҳафтада беш марта чоп этилган, адади 683 мингача етган ( 2005 йилда 10мингни ташкил этган).
«Ўзбекистон овози» солномаси
1918 йил 21 июнь - Иштирокиюн
1920 йил 12 декабрь - Қизил байроқ, Туркистон
1924 йил декабрь - Қизил Ўзбекистон
1964 йил 5 июль - Совет Ўзбекистони
1991 йил - Ўзбекистон овози

Опубликовано:

 

6 фев 2024

Поделиться:

Ссылка:

Скачать:

Готовим ссылку...

Добавить в:

Мой плейлист
Посмотреть позже
Комментарии    
Далее
когда повзрослела // EVA mash
00:40
Просмотров 1,8 млн
Illatlarimizning ildizi ilmsizlikdir.
36:05
Просмотров 19 тыс.