Ўзбекистон қуриган Орол денгизи ўрнида саксовул дарахтидан ўрмон яратмоқчи.
Бу ўрмон нега керак ва Ўзбекистон уни қандай эплайди?
Ўзбекистон иқлими исиётган дунё учун ўрнак бўладиган мисли кўрилмаган тажрибага қўл урган.
Мамлакат қуриган Орол ўрнида дунёда мисли кўрилмаган ўрмон яратмоқда.
Орол денгизи 90% қуриган ва уни энди қайтариш имконсиз.
Аммо миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаш ва табиатни жонлантириш учун Ўзбекистон дунёда ҳали ҳеч ким қўл урмаган тажрибани бошлаган: Мамлакат Орол ўрнида ўрмон яратишга интиляпти. Буни уддалай оладими?
Орол ўрнида янги ўрмон қандай пайдо бўлмоқда?
BBC Buisness, BBC World Service ва Skoll Foundation биргаликда бошлаган иқлим исишига оид дунёдаги ўзига хос ва намунали ўнта лойиҳаси сирасига Ўзбекистондаги айни тажриба ҳам киритилди.
Ўзбекистон тажрибасини ушбу ўнталикка киритиш таклифи ва дастур ғояси билан чиққан Би-би-Си Ўзбек Хизмати мухбири Рустам Қобил Ўзбекистонга бориб тайёрлаган лавҳани томоша қилинг.
Бу борадаги махсус мақолани www.bbcuzbek.com да ҳам ўқишингиз мумкин.
Кўрсатув ҳамда мақола инглиз, ўзбек, рус, турк ва Би-би-си Жҳаон Хизиматининг бошқа йирик тилларида ҳам дунё бўйлаб намойиш этилади.
31 май 2018